Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина Қуролли Кучлари тинчлик сулҳини 1365 марта бузди

© Пресс-служба Западного военного округа Минобороны РФ / Медиабанкка ўтишЗенитные комплексы "Панцирь- С1" отразили авианалет условного противника
Зенитные комплексы Панцирь- С1 отразили авианалет условного противника - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2026
Oбуна бўлиш
Россия қўшинлари Украина позицияларига ракета, артиллерия ва миномётларданжавоб зарбаси берди.
ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Киев Россия ташаббуси билан Ғалаба куни муносабати билан эълон қилинган тинчлик сулҳни 1365 марта бузди, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги.
"Бунга жавобан Россия Қуролли Кучлари ёппасига ўт очиш реактив тизими, артиллерия ва миномётлардан Украинаннг ўқ отиш позицияларига жавоб зарбаларини берди. Улар шунингдек, қўмондонлик пунктлари ва учувчисиз учиш аппаратлари учириш майдончаларига зарба беришди", деб ёзди вазирлик.
Украина Қуролли Кучлари махсус операция зонасида артиллерия, ракета, миномёт ва танклардан фойдаланган ҳолда 887 та дрон ҳужумини амалга оширди. Улар шунингдек, Россия ҳудудларига зарба беришда давом этишди. Ҳаводан мудофаа кучлари 396 та ҳаво ҳужуми қуролини, жумладан, олтита ракетани йўқ қилди.
Сулҳ 8 май жума куни кучга кирди ва 10 майгача давом этади. Мудофаа вазирлиги агар Украина ҳарбийлари Ғалаба куни байрамини нишонлашга халақит беришга уринса, Киев марказига ракета ҳужуми уюштириши ҳақида огоҳлантирди.
Москва. Военный парад, посвященный 80-летию Победы в Великой Отечественной войне - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Ғалаба куни шарафига эълон қилинган тинчлик бошланди
Янгиликлар лентаси
0