“Tashkent Flowers Fest 2026” фестивали Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси олди майдонида бўлиб ўтмоқда. 08.05.2026, Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. “Tashkent Flowers Fest 2026” гуллар фестивалида 2 миллиондан ортиқ гул ва манзарали буталар билан безатилиб, ранг-баранг ландшафт композициялари намойиш этилмоқда.Тадбир майдонида гул тоннеллари, осма безаклар, замонавий фотоҳудудлар ва йирик арт-объектлар меҳмонлар эътиборини тортмоқда. Айниқса, гуллар билан безатилган улкан соат, ранг-баранг товус ҳайкали, мини-автомобиллар ҳамда самолёт композициялари фестивалнинг энг кўп томоша қилинган масканларига айланди.Фестиваль доирасида таниқли санъаткорлар иштирокида гала-концерт, фольклор жамоалари чиқишлари ва миллий ўйинлар ташкил этилди. Шунингдек, ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмалари, савдо павильонлари ҳамда миллий ва кўча таомлари зоналари меҳмонларга хизмат кўрсатди.“‘Tashkent Flowers Fest 2026’ Тошкентнинг баҳорий қиёфасини янада ёрқин намоён этиб, пойтахтни гуллар ва санъат уйғунлигидаги сайилгоҳга айлантирди.”“Tashkent Flowers Fest 2026” фестивалининг асосий мақсади Тошкентнинг туристик ва маданий салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, шаҳарда баҳорий кайфият яратиш ҳамда хорижий меҳмонлар учун пойтахт жозибадорлигини оширишдан иборат бўлди.Фестиваль ҳар куни соат 10:00 дан 22:00 гача фаолият юритиб, 9 майга қадар давом этди. Тадбирга кириш барча учун бепул бўлди.
“Tashkent Flowers Fest 2026” фестивали Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси олди майдонида бўлиб ўтмоқда.
ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. “Tashkent Flowers Fest 2026” гуллар фестивалида 2 миллиондан ортиқ гул ва манзарали буталар билан безатилиб, ранг-баранг ландшафт композициялари намойиш этилмоқда.
Майдон марказида Янги Ўзбекистон рамзи сифатида “Мустақиллик монументи” кўринишидаги махсус композиция ўрнатилган. Миллий кутубхона биноси фасади эса байрамона баннерлар билан безатилди.
Тадбир майдонида гул тоннеллари, осма безаклар, замонавий фотоҳудудлар ва йирик арт-объектлар меҳмонлар эътиборини тортмоқда. Айниқса, гуллар билан безатилган улкан соат, ранг-баранг товус ҳайкали, мини-автомобиллар ҳамда самолёт композициялари фестивалнинг энг кўп томоша қилинган масканларига айланди.
Фестиваль доирасида таниқли санъаткорлар иштирокида гала-концерт, фольклор жамоалари чиқишлари ва миллий ўйинлар ташкил этилди. Шунингдек, ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмалари, савдо павильонлари ҳамда миллий ва кўча таомлари зоналари меҳмонларга хизмат кўрсатди.
“‘Tashkent Flowers Fest 2026’ Тошкентнинг баҳорий қиёфасини янада ёрқин намоён этиб, пойтахтни гуллар ва санъат уйғунлигидаги сайилгоҳга айлантирди.”
“Tashkent Flowers Fest 2026” фестивалининг асосий мақсади Тошкентнинг туристик ва маданий салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, шаҳарда баҳорий кайфият яратиш ҳамда хорижий меҳмонлар учун пойтахт жозибадорлигини оширишдан иборат бўлди.
Фестиваль ҳар куни соат 10:00 дан 22:00 гача фаолият юритиб, 9 майга қадар давом этди. Тадбирга кириш барча учун бепул бўлди.