https://sputniknews.uz/20260507/uy-kvartira-qayta-qurish-cheklov-57378047.html
Эллик йилдан ошган уйларда квартираларни қайта қуришга чеклов киритилиши мумкин
Эллик йилдан ошган уйларда квартираларни қайта қуришга чеклов киритилиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 50 йилдан ошган 15 мингдан зиёд кўп квартирали уйда реконструкция ва тоифани ўзгартиришни чеклаш таклиф этилди. Девор ва тўсиқ конструкцияларни бузганлик учун тўғридан-тўғри жарима қўлланиши мумкин.
2026-05-07T09:18+0500
2026-05-07T09:18+0500
2026-05-07T09:59+0500
қурилиш
кўп квартирали уйлар
ўзбекистон
жамият
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/396/49/3964926_0:457:1985:1574_1920x0_80_0_0_b60e5b4de6d8e14f9a9600a184dd6bc1.jpg
ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Ўзбекистонда эксплуатация муддати 50 йилдан ошган кўп квартирали уйларда реконструкция қилиш ва тоифани ўзгартиришни чеклаш таклиф этилди.Президент Шавкат Мирзиёев 6 май куни қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида бюрократияни қисқартириш ҳамда назорат самарадорлигини ошириш бўйича тақдимот билан танишди. Унда кўп квартирали уй-жой фондини бошқаришда назоратни кучайтириш масаласи ҳам кўриб чиқилди.Қайд этилишича, кўп квартирали уйларда тўсиқ конструкцияларини ўзбошимчалик билан бузган шахсларга нисбатан маъмурий чораларни тезкор кўриш механизми етарли эмас. Бундай ҳолатлар 2023 йилда 563 тани ташкил этган бўлса, 2025 йилда 2 минг 484 тага етган.Шу сабабли қуйидагилар таклиф этилди:— 50 йилдан ошган кўп квартирали уйларда тоифани ўзгартиришни чеклаш;— бундай уйларда ўзбошимчалик билан реконструкция қилишни чеклаш;— тўсиқ конструкцияларни бузганлик учун Инспекцияга тўғридан-тўғри жарима қўллаш ваколатини бериш.Тақдимотда қурилиш соҳасида рухсат бериш ва лицензиялаш тартибини соддалаштириш ҳам таклиф этилди. Жумладан, қурилишни бошлаш учун талаб этиладиган айрим ҳужжатлар бекор қилиниб, бир қисми рақамли тизим орқали шакллантирилади. Лойиҳалашга рухсатнома ва архитектура-режалаштириш топшириғи ягона ҳужжатга бирлаштирилади. Лицензия расмийлаштириш муддати 14 иш кунидан 5 дақиқагача, давлат объектларини фойдаланишга қабул қилиш муддати эса 2 ойдан 15 кунгача қисқариши айтилмоқда.
https://sputniknews.uz/20260414/qurilish-raqamlashtirish-suniy-intellekt-56903326.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/396/49/3964926_0:75:1985:1564_1920x0_80_0_0_bea6f8928259c74f4d1636dc376bb3eb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қурилиш, кўп квартирали уйлар, ўзбекистон, жамият, шавкат мирзиёев
қурилиш, кўп квартирали уйлар, ўзбекистон, жамият, шавкат мирзиёев
Эллик йилдан ошган уйларда квартираларни қайта қуришга чеклов киритилиши мумкин
09:18 07.05.2026 (янгиланди: 09:59 07.05.2026) Янги таклифлар эски кўп қаватли уйларда квартираларни қайта қуриш, тоифани ўзгартириш ва тўсиқ конструкцияларни бузиш тартибига тегишли.
ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Ўзбекистонда эксплуатация муддати 50 йилдан ошган кўп квартирали уйларда реконструкция қилиш ва тоифани ўзгартиришни чеклаш таклиф этилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 май куни қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида бюрократияни қисқартириш ҳамда назорат самарадорлигини ошириш бўйича тақдимот
билан танишди. Унда кўп квартирали уй-жой фондини бошқаришда назоратни кучайтириш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
Қайд этилишича, кўп квартирали уйларда тўсиқ конструкцияларини ўзбошимчалик билан бузган шахсларга нисбатан маъмурий чораларни тезкор кўриш механизми етарли эмас. Бундай ҳолатлар 2023 йилда 563 тани ташкил этган бўлса, 2025 йилда 2 минг 484 тага етган.
Айниқса, 50 йилдан ошган уйларда ўзбошимчалик билан реконструкция қилиш хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин. Мамлакатда бундай кўп квартирали уйлар 15 минг 270 тани ташкил этади.
Шу сабабли қуйидагилар таклиф этилди:
— 50 йилдан ошган кўп квартирали уйларда тоифани ўзгартиришни чеклаш;
— бундай уйларда ўзбошимчалик билан реконструкция қилишни чеклаш;
— тўсиқ конструкцияларни бузганлик учун Инспекцияга тўғридан-тўғри жарима қўллаш ваколатини бериш.
Тақдимотда қурилиш соҳасида рухсат бериш ва лицензиялаш тартибини соддалаштириш ҳам таклиф этилди. Жумладан, қурилишни бошлаш учун талаб этиладиган айрим ҳужжатлар бекор қилиниб, бир қисми рақамли тизим орқали шакллантирилади.
Лойиҳалашга рухсатнома ва архитектура-режалаштириш топшириғи ягона ҳужжатга бирлаштирилади. Лицензия расмийлаштириш муддати 14 иш кунидан 5 дақиқагача, давлат объектларини фойдаланишга қабул қилиш муддати эса 2 ойдан 15 кунгача қисқариши айтилмоқда.