Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия қўшинлари илгарилаётгани сабабли Украина армияси Сумига захираларни юборди

© РИА Новости / Станислав КрасильниковЭкс-бойцы ВСУ, вступившие в отряд имени Максима Кривоноса, в зоне проведения СВО.
Экс-бойцы ВСУ, вступившие в отряд имени Максима Кривоноса, в зоне проведения СВО.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.05.2026
Oбуна бўлиш
Россия манбалари Суми йўналишига УҚК резервлари ўтказилаётганини маълум қилди. Бу ҳаракат Россия қўшинлари илгарилаши билан боғланмоқда.
ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Россия қўшинлари минтақада илгарилаётгани сабабли Украина Қуролли кучлари қўмондонлиги Суми йўналишига Киевдан қўшимча захира кучларни юборди. Бу ҳақда РИА Новости куч тизимларидаги манбаларига асосланиб хабар берди.

“Суми вилоятида қўшинларимиз илгарилаётгани фонида УҚК қўмондонлиги ушбу фронт участкасига захираларни юборяпти”, — деган агентлик суҳбатдоши.

Манбага кўра, бу ҳақдаги маълумотлар украин волонтёрларининг хабарларида ҳам учрамоқда. Уларда 1-алоҳида оғир механизациялашган бригада бўлинмалари Киев вилоятидан Сумига келгани айтилган.
Шу билан бирга, Россия куч тузилмалари 68-алоҳида аэромобил бригадаси ҳам Суми йўналишига юборилганини билдирган. Аввалроқ РИА Новости ушбу бригада бўлинмалари зарур жиҳозлар билан тўлиқ таъминланмагани, жумладан, фронтда ҳаракатланиш учун керак бўладиган айрим техника ва воситалар етишмаётгани ҳақида ёзган эди.
Манба сўзларига кўра, бригадага озиқ-овқат етказиб бериш Львов вилоятидан ташкил этилган.
“Уларга ёрдам беришни нафақат волонтёрлар, балки маҳаллий маъмуриятлар ҳам бюджет тақчиллигини баҳона қилиб рад этган”, — дея қўшимча қилган агентлик суҳбатдоши.
Суми йўналишидаги вазият сўнгги кунларда Россия ҳарбий хабарларида фаол тилга олинмоқда. Россия Мудофаа вазирлиги аввал Корчаковка, кейин эса Мирополье аҳоли пунктлари назоратга олинганини билдирган. Вазирликка кўра, “Шимол” қўшинлар гуруҳи Суми ва Харьков вилоятларида хавфсизлик ҳудудини яратиш бўйича ҳаракатларни давом эттирмоқда.
Морпех РФ рассказал о снижении интенсивности стрелковых боев в зоне СВО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.05.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия Суми вилоятидаги Мирополье аҳоли пункти устидан назорат ўрнатди
Янгиликлар лентаси
0