https://sputniknews.uz/20260507/ukraine-javob-muqarrar-57391219.html
Захарова: Украина Ғалаба куни тадбирларини бузишга уринса, жавоб муқаррар бўлади
Захарова: Украина Ғалаба куни тадбирларини бузишга уринса, жавоб муқаррар бўлади
Sputnik Ўзбекистон
Россия ТИВ Киевдаги дипломатик ваколатхоналар ходимлари ва фуқароларни олдиндан эвакуация қилишга чақирди. Захарова Киев Ғалаба куни тадбирларини бузишга уринса, жавоб зарбаси муқаррар бўлишини билдирди.
2026-05-07T17:57+0500
2026-05-07T17:57+0500
2026-05-07T17:57+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунё янгиликлари
россия тив
мария захарова
россия
украина
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/0f/24006264_0:147:2833:1741_1920x0_80_0_0_95828ec1f0d025e242f74aa092071044.jpg
ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Россия ТИВ хорижий давлатларга Киевдаги дипломатик ваколатхоналар ходимлари ва фуқароларини олдиндан эвакуация қилиш бўйича мурожаат йўллаган.РИА Новости хабарига кўра, бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, огоҳлантириш 9 май — Ғалаба куни тадбирларини бузишга уриниш эҳтимоли билан боғлиқ. Москва бундай ҳолатда Киевга, жумладан, “қарор қабул қилиш марказлари”га жавоб зарбаси берилиши муқаррар.Захарова 7 май куни ўтказилган брифингда Владимир Зеленский эълон қилган 5–6 май кунлари ўт очишни тўхтатиш режимига ҳам муносабат билдирди. Унинг айтишича, Москвада Киевнинг келишувларга амал қилиши борасида “хомхаёл” бўлмаган.Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги Владимир Путин қарорига мувофиқ, 8–9 май кунлари Ғалаба куни муносабати билан ўт очишни тўхтатиш эълон қилинганини билдирган эди. Москва Киев томонидан байрам тадбирларини бузишга уриниш бўлса, жавоб чоралари кўрилишини таъкидламоқда.Захарова брифингда Буюк Британиянинг Украинадаги можарога муносабатини ҳам танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, Лондон тинчликдан манфаатдор эмас ва Киевга музокаралар орқали можародан чиқиш имкониятини қолдирмаяпти.Россия томони эса Украина бўйича музокаралардан бош тортмаганини билдирмоқда. Захарова 6 май куни Россия натижа берадиган музокараларга очиқ эканини айтган эди.
https://sputniknews.uz/20260505/russia-ukraine-sulh-elon-57327038.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/0f/24006264_158:0:2675:1888_1920x0_80_0_0_74dc831590229a0799851dbab091df3e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, россия тив, мария захарова, россия, украина
дунё янгиликлари, россия тив, мария захарова, россия, украина
Захарова: Украина Ғалаба куни тадбирларини бузишга уринса, жавоб муқаррар бўлади
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Киев Ғалаба куни тадбирларини бузишга уринса, жавоб чоралари кўрилишини билдирди.
ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Россия ТИВ хорижий давлатларга Киевдаги дипломатик ваколатхоналар ходимлари ва фуқароларини олдиндан эвакуация қилиш бўйича мурожаат йўллаган.
РИА Новости
хабарига кўра, бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, огоҳлантириш 9 май — Ғалаба куни тадбирларини бузишга уриниш эҳтимоли билан боғлиқ. Москва бундай ҳолатда Киевга, жумладан, “қарор қабул қилиш марказлари”га жавоб зарбаси берилиши муқаррар.
Захарова 7 май куни ўтказилган брифингда Владимир Зеленский эълон қилган 5–6 май кунлари ўт очишни тўхтатиш режимига ҳам муносабат билдирди. Унинг айтишича, Москвада Киевнинг келишувларга амал қилиши борасида “хомхаёл” бўлмаган.
“Бизга маълум бўлишича, у умуман ўт очишни тўхтатиш ҳақида ҳеч қандай буйруқ бермаган”, — деди Захарова. Россия ТИВ вакили Зеленскийнинг баёнотларини “пиар” деб атади.
Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги Владимир Путин қарорига мувофиқ, 8–9 май кунлари Ғалаба куни муносабати билан ўт очишни тўхтатиш эълон қилинганини билдирган эди. Москва Киев томонидан байрам тадбирларини бузишга уриниш бўлса, жавоб чоралари кўрилишини таъкидламоқда.
Захарова брифингда Буюк Британиянинг Украинадаги можарога муносабатини ҳам танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, Лондон тинчликдан манфаатдор эмас ва Киевга музокаралар орқали можародан чиқиш имкониятини қолдирмаяпти.
Унинг сўзларига кўра, Лондон можарода ставкаларни оширишга интилиб, Европа Иттифоқи ва НАТО давлатларини глобал можарога олиб келиши мумкин бўлган хавфли чегарага яқинлаштирмоқда.
Россия томони эса Украина бўйича музокаралардан бош тортмаганини билдирмоқда. Захарова 6 май куни Россия натижа берадиган музокараларга очиқ эканини айтган эди.