Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия Ғалаба байрами муносабати билан 8-9 май кунлари сулҳ эълон қилди

© Sputnik / POOL / Медиабанкка ўтишПрезидент Владимир Путин провел заседание Совбеза РФ
Президент Владимир Путин провел заседание Совбеза РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2026
Oбуна бўлиш
Россия 8-9 май кунлари сулҳ эълон қилди. Украина эса 6 майдан ўт очишни тўхтатиш режимига амал қилишга тайёрлигини билдирди.
ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Россия 8-9 май кунлари сулҳ эълон қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Вазирлик хабарига кўра, қарор Россия президенти Владимир Путин томонидан Совет халқининг Улуғ Ватан урушидаги ғалабасини нишонлаш муносабати билан қабул қилинган. Москва Украина томони ҳам бу ташаббусга қўшилишига умид билдирган.
Кейинроқ Владимир Зеленский Украина 6 майга ўтар кечаси ярим тунда ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини билдирди. Унинг айтишича, Киев ҳозирча сулҳ параметрлари бўйича расмий мурожаат олмаган ва вазиятга мос равишда ҳаракат қилади.
Бундан аввал ҳам қисқа муддатли сулҳ ташаббуслари бўлган. 2025 йилда Россия Ғалаба куни муносабати билан 8–10 май кунлари 72 соатлик сулҳ эълон қилган. 2026 йилда эса Пасха муносабати билан 11 апрель соат 16:00 дан 12 апрель куни охиригача вақтинча ўт очишни тўхтатиш режими эълон қилинган.
Президент РФ Владимир Путин. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.04.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Путин Пасха сулҳини эълон қилди
Янгиликлар лентаси
0