Собиқ WBA ва IBF чемпиони Денис Лебедев Тошкентда маҳорат дарси ўтказди

© Sputnik / Александра ТерехинаМастер-класс Лебедева в Ташкенте
Мастер-класс Лебедева в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.05.2026
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Рой Жонс кичик ва Жеймс Тони каби машҳур боксчиларни мағлуб этган Денис Лебедев Тошкентда ёш спортчилар билан тажриба алмашди.
ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Денис Лебедев Тошкентда ёш спортчилар, мураббийлар ва бокс ихлосмандлари учун маҳорат дарси ўтказди.
Машғулот “Underdog Boxing Club” бокс клубида бўлиб ўтди. Тадбир Россиянинг “Халқ фронти” жамоат ҳаракати ва Тошкентдаги Рус уйи томонидан ташкил этилди, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Маҳорат дарсида Лебедев классик бокс мактаби, рингда ҳаракатланиш, масофани ҳис қилиш, ҳимоя, тайминг ва "рақибни ўқиш" каби жиҳатлар ҳақида сўзлаб берди.
© Sputnik / Александра ТерехинаМастер-класс Лебедева в Ташкенте
Мастер-класс Лебедева в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.05.2026
Мастер-класс Лебедева в Ташкенте
Спортчи бокснинг “эски мактаби”га хос жиҳатлар — спортга ҳурмат, фидойилик ва ўз устида доимий ишлашга алоҳида эътибор қаратди.
У машғулот жараёнига ёндашув, спортчининг психологик тайёргарлиги ва интизом масалаларига ҳам алоҳида тўхталди.
© Sputnik / Александра ТерехинаМастер-класс Лебедева в Ташкенте
Мастер-класс Лебедева в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.05.2026
Мастер-класс Лебедева в Ташкенте
Боксчига кўра, маҳорат дарсининг асосий мақсади тажриба алмашишдан иборат. У ёш спортчиларнинг қизиқиши ва саволларига эътибор қаратди.
“Бугун боксга қизиққан болаларни кўрдим. Мавзу бўйича саволларни эшитдим. Улар қизиқишади, сўрашади, ҳаракат қилишади. Умуман олганда, Ўзбекистон бугун жаҳон боксида етакчилардан бири”, — деди Лебедев.
Машғулот иштирокчилари учун бу учрашув нафақат техника, балки спортга муносабат, ўз устида ишлаш ва интизом борасида ҳам муҳим тажриба бўлди.
© Sputnik / Александра ТерехинаМастер-класс Лебедева в Ташкенте
Мастер-класс Лебедева в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.05.2026
Мастер-класс Лебедева в Ташкенте
“Мен яқинда шуғуллана бошладим. Денис Лебедев кўрсатган усуллар жуда фойдали. Мен улар ҳақида билмагандим. Шунингдек, у интизом, ақл ва мантиқни ривожлантириш ҳақида гапирди, яхши маслаҳатлар берди”, — деди Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети академик лицейи ўқувчиси Нодирбек Тоҳиров.
Маҳорат дарси давомида иштирокчилар жаҳон чемпионига ўз саволларини бериб, ундан маслаҳат олиш имконига эга бўлишди.

Маълумот учун, Денис Лебедев профессионал рингда биринчи оғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлган. У WBA ва IBF камарларига эгалик қилган. BoxRec маълумотларига кўра, Лебедев фаолияти давомида 36 та жанг ўтказиб, 32 та ғалабага эришган, шундан 23 таси нокаут билан якунланган. У Рой Жонс кичик, Жеймс Тони, Энцо Маккаринелли ва Виктор Эмилио Рамирес каби машҳур боксчилар устидан ғалаба қозонган.

Абдуллох Мадаминов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.04.2026
Ўзбекистон боксчилари ОЧда умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади
Янгиликлар лентаси
0