Ўзбекистондаги Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари сони маълум қилинди

© Пресс-служба президента УзбекистанаВетераны Великой отечественной войны (архивное фото)
Ветераны Великой отечественной войны (архивное фото) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.05.2026
Oбуна бўлиш
Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган 60 нафар фахрий истиқомат қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. 2026 йил 6 май ҳолатига кўра Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фахрийлар сони 60 нафарни ташкил этди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Шулардан 14 нафари Иккинчи жаҳон уруши ногиронлари, 14 нафари уруш қатнашчилари, 13 нафари Ленинград қамали қатнашчилари ва 19 нафари концлагер тутқунларидир.
Ҳудудлар кесимида энг кўп фахрий Тошкент шаҳрида истиқомат қилади — 28 нафар. Тошкент вилоятида 11 нафар, Фарғона вилоятида 5 нафар фахрий бор.
Андижон, Бухоро ва Хоразм вилоятларида 3 нафардан, Наманган ва Қашқадарё вилоятларида 2 нафардан фахрий истиқомат қилади.
Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида эса 1 нафардан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ёки унга тенглаштирилган фахрий бор.
Маълумот учун, 2025 йилда Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фахрийлар сони 82 нафарни ташкил қилган эди.
Ўзбекистон фашизм устидан қозонилган Ғалабага салмоқли ҳисса қўшган. Уруш йилларида республика аҳолиси 6,5 миллион нафар бўлган, шундан 1 миллион 951 мингдан ортиғи фронтга сафарбар этилган. Уларнинг 538 минг нафари жангларда ҳалок бўлган.
Шу даврда республикада 280 та янги корхона барпо этилган, ҳарбий маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Бундан ташқари, Ўзбекистон 1,5 миллион нафардан ортиқ эвакуация қилинганларни, жумладан, 250 минг нафар етим болани бағрига олган.
Ильяс Умаханов Ўзбекистоннинг Буюк Ғалабага қўшган ҳиссаси ҳақида - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.05.2025
Матбуот маркази
Ильяс Умаханов Ўзбекистоннинг Буюк Ғалабага қўшган ҳиссаси ҳақида сўзлаб берди
Янгиликлар лентаси
0