Sputnik Узбекистан в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

Ильяс Умаханов Ўзбекистоннинг Буюк Ғалабага қўшган ҳиссаси ҳақида сўзлаб берди

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Россия Федерацияси сенатори, Федерация Кенгаши ва Олий Мажлис Сенати ўртасидаги ҳамкорлик бўйича комиссия ҳамраиси, Россия-Ўзбекистон дўстлик жамияти раиси Ильяс Умаханов Ўзбекистоннинг Буюк Ғалабага қўшган ҳиссаси ҳақида сўзлаб берди.
Умаханов Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида ўтказилган видеомулоқотда иштирок этди.
“Бугун биз Sputnik ахборот агентлиги ташаббуси билан Улуғ Ватан уруши иштирокчиларига, уларнинг жасорати, қаҳрамонлиги ва мислсиз матонатига ҳурмат бажо келтириш учун йиғилдик. Мана саксонинчи йилки Ғалаба кунини умумий хотира ва фахримиз ифодаси сифатида нишонлаб келмоқдамиз. Йиллар ўтди ва биз ҳақли равишда айта оламиз: инсоният тарихи бундай урушларни ҳам, бундай ғалабаларни ҳам, бундай қаҳрамонликларни ҳам билмаган”, - деди у.
Умахановнинг таъкидлашича, 200 мингдан ортиқ ўзбекистонлик жанговар орден ва медаллар билан тақдирланган. 301 киши Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган, 70 киши эса “Слава” (“Шуҳрат”) орденининг тўлиқ кавалери бўлган.
Батафсил видеода томоша қилинг.
Президент РФ В. Путин и иностранные лидеры на военном параде в честь 80-летия Победы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.05.2025
Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги
Россия иттифоқчиларнинг Ғалабага қўшган ҳиссасини қадрлайди — Путин
Янгиликлар лентаси
0