Тоғлар ичра парвоз: Ургутда халқаро параплан фестивали ўтмоқда

© SputnikВ Самарканде проходит международный фестиваль парапланеризма
В Самарканде проходит международный фестиваль парапланеризма - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.05.2026
Oбуна бўлиш
Ургут туманидаги тоғ ёнбағирларида Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистондан бўлган 40 нафардан ортиқ парапланчи иштирокида халқаро фестиваль ўтмоқда.
ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Самарқанд вилояти Ургут туманида халқаро параплан фестивали бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар берди.
Фестиваль Ургут туманидаги Андак маҳалласи тоғ ёнбағирларида ташкил этилган. Унда Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистондан 40 нафардан ортиқ парапланчи иштирок этмоқда. Фестиваль давомида уларга Қирғизистон ва Тожикистон спортчилари ҳам қўшилиши режалаштирилган.
© SputnikВ Самарканде проходит международный фестиваль парапланеризма
В Самарканде проходит международный фестиваль парапланеризма - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.05.2026
В Самарканде проходит международный фестиваль парапланеризма
Мусобақалар учта тоифада ўтказилади: аёллар, миллий ва умумий индивидуал йўналишлар. Иштирокчилар ҳар куни парвоз қилиб, йўналишни аниқ бажариш, парвоз давомийлиги, учиш техникаси ва бошқа мезонлар бўйича балл тўплайди.
Фестиваль ташкилотчиларидан бири, катта инструктор Алишер Исломовнинг айтишича, Ургут тоғлари узра асосан тажрибали парапланчилар парвоз қилмоқда. Улар орасида Россиядаги парапланер мактабларидан бирининг катта инструктори Павел Митлюкаев ҳам бор.
© SputnikВ Самарканде проходит международный фестиваль парапланеризма
В Самарканде проходит международный фестиваль парапланеризма - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.05.2026
В Самарканде проходит международный фестиваль парапланеризма
Ўзбекистон номидан Алишер Исломов ва Влад Евсеев иштирок этмоқда.
Фестиваль 10 май куни якунланади.
Самарканд принимает этап World Triathlon Championship Series, а также Кубок мира по паратриатлону.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2026
Самарқандда дунёнинг энг кучли триатлончилари беллашмоқда
Янгиликлар лентаси
0