Ғалабанинг 81 йиллиги арафасида Тошкентда “Хотира олови” ёқилди

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Москвадаги Номаълум аскар қабридан олинган Мангу олов парчасини Тошкентга бокс бўйича жаҳон чемпиони Денис Лебедев олиб келди.
Тошкентда Буюк Ғалабанинг 81 йиллиги арафасида “Хотира олови” халқаро акцияси бўлиб ўтди. Тантанали маросим “Биродарлик қабристони” ёдгорлик мажмуасида ўтказилди, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Москвадаги Номаълум аскар қабридан олинган Мангу олов парчасини Тошкентга бокс бўйича жаҳон чемпиони Денис Лебедев олиб келди.
Тадбирда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Алексей Ерхов, Ўзбекистондаги Россотрудничество ваколатхонаси раҳбари Ирина Старосельская, Денис Лебедев ҳамда Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари сўзга чиқди.
Улар ўзбекистонликларнинг умумий Ғалабага қўшган ҳиссаси, шунингдек, уруш йиллари ҳақидаги хотирани сақлаш ва уни келажак авлодга етказиш бугунги кунда ҳам муҳим эканини таъкидлади.
Мангу олов парчаси солинган чироқлар концлагерь асири Анатолий Бурикинга, Ленинград қамали гувоҳлари Юрий Смолич, Тамара ва Нина Соколоваларга, шунингдек, А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг Тошкент филиали директори Сергей Барченкога топширилди.

“Ўйлайманки, ҳали кўп йиллар ўтади ва умид қиламанки, бу доим шундай бўлиб қолади: россияликлар ўзбекистонликларнинг улар учун қилган ишларини, ўзбекистонликлар эса ота-боболарининг умумий Ғалабамизга қандай ҳисса қўшганини ҳамиша ёдда тутади”, — деди Ирина Старосельская Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган интервьюсида.

Унинг қўшимча қилишича, Мангу оловнинг бир парчаси А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг Тошкент филиалига топширилган, чунки олийгоҳ 9 май — Ғалаба куни, Хотира ва қадрлаш куни каби байрамларга доимо алоҳида эътибор билан ёндашади.
“Биз уларни эътироф этмаслигимизнинг иложи йўқ эди, чунки талабалар ҳам, ўқитувчилар ҳам, раҳбарият ҳам бефарқ эмас. Ушбу парча улар учун бир мукофот бўлишини, бу олов уларга ўз аждодларини эслатиб туришини истаймиз. Ва, албатта, фахрийларимизга, қамалда бўлганларга, концлагерь маҳбусларига, яъни шу ерда, Тошкентда яшаб, тадбирларимизга ҳамиша ташриф буюрадиган инсонларга ҳам топширдик. Худо уларга саломатлик ато этсин, токи улар яна узоқ-узоқ йиллар ёнимизда бўлиб, ушбу гўзал байрамни биз билан бирга нишонлашсин”, — деди у.
Денис Лебедев Ўзбекистонда одамлар Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганларни ва ўз қаҳрамонларини хотирлашини, уларга ҳурмат кўрсатишини алоҳида таъкидлади.
“Шунинг учун мендан: “Денис, 9 май арафасида сиз қаерга борасиз?”, деб сўрашганда, “Балки, Ўзбекистонга”, деб жавоб бераман. Чунки бу ерда нафақат ҳаётда, балки спортда ҳам кўплаб ҳамфикрларим, дўстларим бор”, — деди у.
Акция ташкилотчилари — Умумроссия халқ фронти ва Тошкентдаги Рус уйи.
Тошкентдаги Давлат “Шон-Шараф” музейи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.05.2026
Фашизм устидан қозонилган Ғалаба хотирасини ҳимоя қилиш керак — эксперт
Янгиликлар лентаси
0