https://sputniknews.uz/20260506/qatar-airways-uzbekistan-mutaxassis-jalb-qilish-57345306.html
Ўзбекистонликлар "Qatar Airways" компаниясида ишлаш учун танлаб олинади
Ўзбекистонликлар "Qatar Airways" компаниясида ишлаш учун танлаб олинади
Sputnik Ўзбекистон
Qatar Airways авиация соҳасида Ўзбекистондан 1 600 нафар олий маълумотли мутахассисни ишга жалб қилиш бўйича лойиҳани амалга оширишга келишди.
2026-05-06T09:29+0500
2026-05-06T09:29+0500
2026-05-06T10:09+0500
миграция агентлиги
мигрантлар
миграция
иш
қатар
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/08/20418736_0:115:3052:1832_1920x0_80_0_0_b571f6ac50bcf8f381edf1b0dd9a276f.jpg
ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. "Qatar Airways" келгусида Ўзбекистондан учувчилик, механика, электротехника ва муҳандислик соҳаларида 1 600 нафар олий маълумотли мутахассисни жалб қилиш бўйича лойиҳани амалга оширади. Бу ҳақда Миграция агентлиги матбуот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, компания вице-президенти Фатҳи Атти билан учрашувда жорий йил май–июнь ойларида авиация соҳасида 65 нафар номзодни танлаб олиш масаласи келишилган. Маълум қилинишича, Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистоннинг Қатардаги элчихонаси масъуллари миграцияга оид учрашувлар ўтказган.Учрашув якунларига кўра, Қатар Бандлик ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш, идоралараро ишчи гуруҳ тузиш ҳамда тиббиёт ходимларини Қатар стандартлари асосида тайёрлаш бўйича махсус таълим дастурини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.Қатарнинг давлат бандлик ташкилоти — Jusour раҳбари Абдулҳади Баркан билан музокараларда эса 2026 йил сентябрь ойида Тошкентда “Ўзбекистон — Қатар меҳнат форуми”ни ўтказишга келишилган. Форумда Қатардан 50 нафардан ортиқ иш берувчи иштирок этиши кутилмоқда.
https://sputniknews.uz/20260505/ozbekistonliklar-saudi-arabia-ish-joylashtirilish-57333305.html
қатар
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/08/20418736_0:93:2409:1900_1920x0_80_0_0_4c2956327fe0c36bb1bf23e8658cda31.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миграция агентлиги, мигрантлар, миграция, иш, қатар, ўзбекистон
миграция агентлиги, мигрантлар, миграция, иш, қатар, ўзбекистон
Ўзбекистонликлар "Qatar Airways" компаниясида ишлаш учун танлаб олинади
09:29 06.05.2026 (янгиланди: 10:09 06.05.2026) Май–июнь ойларида авиакомпания учун 65 нафар номзод танлаб олинади. Келгусида 1 600 мутахассисни жалб қилиш, сентябрда эса Қатар меҳнат форуми ўтказиш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. "Qatar Airways" келгусида Ўзбекистондан учувчилик, механика, электротехника ва муҳандислик соҳаларида 1 600 нафар олий маълумотли мутахассисни жалб қилиш бўйича лойиҳани амалга оширади. Бу ҳақда Миграция агентлиги матбуот хизмати
хабар берди.
Маълум қилинишича, компания вице-президенти Фатҳи Атти билан учрашувда жорий йил май–июнь ойларида авиация соҳасида 65 нафар номзодни танлаб олиш масаласи келишилган.
Маълум қилинишича, Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистоннинг Қатардаги элчихонаси масъуллари миграцияга оид учрашувлар ўтказган.
Қатар меҳнат вазири Али бин Саид билан мулоқотда ушбу мамлакат меҳнат бозорида талаб юқори бўлган соҳалар ҳам муҳокама қилинди. Улар қаторига тиббиёт, туризм, авиация ва ахборот технологиялари киритилган.
Учрашув якунларига кўра, Қатар Бандлик ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш, идоралараро ишчи гуруҳ тузиш ҳамда тиббиёт ходимларини Қатар стандартлари асосида тайёрлаш бўйича махсус таълим дастурини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Қатарнинг давлат бандлик ташкилоти — Jusour раҳбари Абдулҳади Баркан билан музокараларда эса 2026 йил сентябрь ойида Тошкентда “Ўзбекистон — Қатар меҳнат форуми”ни ўтказишга келишилган. Форумда Қатардан 50 нафардан ортиқ иш берувчи иштирок этиши кутилмоқда.