Ўзбекистонликлар Саудияга қурилиш, тиббиёт ва туризм соҳаларида ишга жойлаштирилади

© REUTERS / Hamad I MohammedГород Эр-Рияд (Саудовская Аравия)
Город Эр-Рияд (Саудовская Аравия) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2026
Oбуна бўлиш
Саудияда ишлаш учун Ўзбекистонда тиббиёт, қурилиш, туризм ва муҳандислик соҳалари бўйича кадрлар тайёрланади ва малака имтиҳонлари ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Ўзбекистонликларни Саудия Арабистонида қонуний ва тизимли ишга жойлаштириш бўйича қўшма ишчи гуруҳ ташкил этилади. Бу ҳақда Миграция агентлиги маълум қилди.
Маълум қилинишича, Миграция агентлиги, ТИВ ва Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси масъулларидан иборат делегация ушбу давлатда бир қатор учрашувлар ўтказган.
Саудия Арабистони Инсон ресурслари ва ижтимоий ривожланиш вазири ўринбосари Аҳмад ал-Шарқий билан мулоқотда хорижий ишчи кучини жалб қилиш механизмлари ва меҳнат визаларини малака даражалари бўйича ажратиш тизими муҳокама қилинган.
Шунингдек, Ўзбекистонда Саудия меҳнат бозори учун тиббиёт, қурилиш, туризм ва муҳандислик соҳаларида халқаро стандартлар асосида кадрлар тайёрлаш режалаштирилмоқда.
Номзодлар учун малака имтиҳонлари ташкил этилади ва уларни Саудияда ишга жойлаштириш тизими йўлга қўйилади.
Бундан ташқари, Саудияда хорижий ишчи кучини жалб қилиш ва иш берувчиларни кадрлар билан таъминлашга ихтисослашган KDOT рекрутинг ташкилоти ҳамда йирик иш берувчилар билан ҳам музокаралар ўтказилган.
Унда юқори талабга эга касблар бўйича мақсадли таълим ва касбий тайёргарлик дастурларини жорий этиш масалалари кўриб чиқилган.
Флаги Узбекистана и Саудовской Аравии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.12.2025
Йигирма минг ўзбекистонлик Саудия Арабистонида иш билан таъминланиши мумкин
Янгиликлар лентаси
0