https://sputniknews.uz/20260506/postsovet-hudud-katta-oyin-muhokama-57374055.html
Видео: Россия, Ўзбекистон ва Туркия: постсовет ҳудудида янги “катта ўйин” муҳокама қилинди
Видео: Россия, Ўзбекистон ва Туркия: постсовет ҳудудида янги “катта ўйин” муҳокама қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида постсовет ҳудудидаги янги “катта ўйин”, Катта Евроосиёдаги савдо оқимлари, Марказий Осиё, Туркия ва Россиянинг роли муҳокама қилинди.
2026-05-06T18:21+0500
2026-05-06T18:21+0500
2026-05-06T18:21+0500
матбуот маркази
матбуот маркази видео
сиёсат
марказий осиё
ақш
европа
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/06/57371148_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_a7f114fb4ea4164d2a06a304f22daea8.jpg
Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида постсовет ҳудудидаги янги “катта ўйин” мавзуси муҳокама қилинди.Россия Фанлар академияси Ижтимоий фанлар бўйича илмий ахборот институти (ИНИОН) Яқин ва постсовет Шарқи бўлими мудири Владимир Аватковнинг айтишича, дунё халқаро муносабатлар тизими ўзгараётган ва глобал қарама-қаршилик кучайиб бораётган мураккаб босқичга кирмоқда.Унинг сўзларига кўра, бугун Европа ва Россия ўртасида, шунингдек, Яқин Шарқда янги бўлиниш чизиқлари шаклланмоқда. Асосий кураш эса Катта Евроосиёдаги савдо оқимларини назорат қилиш атрофида кечмоқда.Эксперт таъкидлашича, европамарказли ёндашув ўрнини Осиё ва жаҳоннинг бошқа йирик минтақалари тобора муҳим аҳамият касб этаётган кўп марказли дунё эгалламоқда.Аватков Эрон атрофидаги вазият кескинлашиши хавфларига ҳам эътибор қаратди. Унинг баҳолашича, бундай эҳтимолий кескинлашув оқибатлари Жанубий Кавказдан Марказий Осиёгача бўлган кенг минтақага таъсир қилиши мумкин. Бу нафақат сиёсий, балки экологик ва гуманитар жиҳатларга ҳам дахлдор бўлиши эҳтимолдан холи эмас.Ўз навбатида, РФА ИНИОН кичик илмий ходими Злата Рожкова энергетика ва иқтисодиёт Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг асосий йўналишлари бўлиб қолаётганини таъкидлади.Унинг сўзларига кўра, муҳим лойиҳалардан бири Жиззах вилоятида атом электр станциясини қуришдир. Лойиҳа мамлакатнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжининг бир қисмини қоплаш ва энергия хавфсизлигини мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.Энг муҳими, конструктив ҳамкорликни ривожлантириш ва бир-биримизни стереотиплар ва ташқаридан берилган баҳоларсиз яхшироқ билишдир, дея таъкидлади Аватков.Тўлиқ суҳбатни видеода томоша қилиш мумкин.
https://sputniknews.uz/20260330/uzbekistan-eurasia-integratsiya-ishtirokchi-56591179.html
европа
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/06/57371148_237:0:1677:1080_1920x0_80_0_0_cedd8322595c58ec67d55e43a1583d6e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
матбуот маркази видео, сиёсат, марказий осиё, ақш, европа
матбуот маркази видео, сиёсат, марказий осиё, ақш, европа
Видео: Россия, Ўзбекистон ва Туркия: постсовет ҳудудида янги “катта ўйин” муҳокама қилинди
Эксклюзив
Экспертлар фикрича, глобал қарама-қаршилик кучайиб бораётган шароитда Марказий Осиё, Жанубий Кавказ ва Туркия Катта Евроосиёда муҳим боғловчи ҳудудларга айланмоқда.
Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида постсовет ҳудудидаги янги “катта ўйин” мавзуси муҳокама қилинди.
Россия Фанлар академияси Ижтимоий фанлар бўйича илмий ахборот институти (ИНИОН) Яқин ва постсовет Шарқи бўлими мудири Владимир Аватковнинг айтишича, дунё халқаро муносабатлар тизими ўзгараётган ва глобал қарама-қаршилик кучайиб бораётган мураккаб босқичга кирмоқда.
Унинг сўзларига кўра, бугун Европа ва Россия ўртасида, шунингдек, Яқин Шарқда янги бўлиниш чизиқлари шаклланмоқда. Асосий кураш эса Катта Евроосиёдаги савдо оқимларини назорат қилиш атрофида кечмоқда.
Эксперт таъкидлашича, европамарказли ёндашув ўрнини Осиё ва жаҳоннинг бошқа йирик минтақалари тобора муҳим аҳамият касб этаётган кўп марказли дунё эгалламоқда.
Бу жараёнда Марказий Осиё, Жанубий Кавказ ва Туркия иқтисодий ҳамда сиёсий алоқаларни боғловчи муҳим ҳудудлар сифатида алоҳида ўрин тутмоқда.
Аватков Эрон атрофидаги вазият кескинлашиши хавфларига ҳам эътибор қаратди. Унинг баҳолашича, бундай эҳтимолий кескинлашув оқибатлари Жанубий Кавказдан Марказий Осиёгача бўлган кенг минтақага таъсир қилиши мумкин. Бу нафақат сиёсий, балки экологик ва гуманитар жиҳатларга ҳам дахлдор бўлиши эҳтимолдан холи эмас.
Ўз навбатида, РФА ИНИОН кичик илмий ходими Злата Рожкова энергетика ва иқтисодиёт Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг асосий йўналишлари бўлиб қолаётганини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, муҳим лойиҳалардан бири Жиззах вилоятида атом электр станциясини қуришдир. Лойиҳа мамлакатнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжининг бир қисмини қоплаш ва энергия хавфсизлигини мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.
Энг муҳими, конструктив ҳамкорликни ривожлантириш ва бир-биримизни стереотиплар ва ташқаридан берилган баҳоларсиз яхшироқ билишдир, дея таъкидлади Аватков.
Тўлиқ суҳбатни
видеода томоша қилиш мумкин.