Дўкон пешлавҳаси реклама ҳисобланмайди — янги тартиб лойиҳаси тайёрланди

© Sputnik / Актан ТемиркановАптека в Ташкенте.
Аптека в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.05.2026
Oбуна бўлиш
Лойиҳага кўра, дўкон, дорихона, сартарошхона ёки кафе номи ва фаолият тури кўрсатилган пешлавҳалар учун реклама паспорти олиш ва тўлов қилиш талаб этилмайди.
ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Рақобат қўмитаси ташқи ёзувлар ва пешлавҳаларни жойлаштириш тартибини аниқлаштирувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини тайёрлади.
Қўмита маълумотига кўра, амалиётда ташқи ёзув, пешлавҳа ва ташқи реклама тушунчалари бўйича турли келишмовчиликлар юзага келмоқда. Шу сабабли лойиҳада “ташқи ахборот воситаси”, “ташқи ёзув”, “пешлавҳа”, “эълон” ва “маълумотлар тахтаси” каби тушунчаларга аниқ таъриф берилмоқда.
Лойиҳага кўра, ташкилот номи ёки фаолият турини кўрсатувчи пешлавҳалар ташқи реклама объекти ҳисобланмайди. Масалан, “дорихона”, “сартарошхона”, “миллий таомлар”, “супермаркет”, “шифохона”, “озиқ-овқат” ёки “қурилиш моллари дўкони” каби ёзувлар шулар жумласидан.
Бундай ҳолатда тадбиркор эгаллаб турган бинонинг ташқи қисмида ўзи ва фаолият тури ҳақидаги маълумотни жойлаштирса, реклама жойи паспортини олиши ва бунинг учун тўлов қилиши талаб этилмайди.
Бироқ маҳсулот ёки хизматга эътиборни жалб қилиш, унга қизиқиш уйғотиш ёки уни бозорда илгари суришга қаратилган ахборот реклама ҳисобланади.
Хусусий биноларда ташқи реклама конструкцияларини жойлаштириш ҳуқуқини берувчи реклама жойи паспортини ҳокимликлар, Тошкент шаҳрида эса ҳокимлик ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти расмийлаштиради.
Рақобат қўмитаси эса реклама мазмунининг қонунчилик талабларига мослигини назорат қилади.
Президент ознакомился с презентацией по решению проблемных вопросов предпринимателей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2026
Комиссиясиз ўтказма, солиқ имтиёзлари ва кешбэк: президентга янги таклифлар тақдим этилди
Янгиликлар лентаси
0