Наманганда Россия компанияси билан сув ва канализация лойиҳалари муҳокама қилинди

© Хокимият Наманганской областиОбсуждены проекты водоснабжения и канализации в Намангане с российской компанией
Обсуждены проекты водоснабжения и канализации в Намангане с российской компанией - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.05.2026
Oбуна бўлиш
Учрашувда сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти объектларини реконструкция қилиш ва иссиқлик пунктлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Россиянинг “НПП Антарус” илмий-ишлаб чиқариш корхонаси бош директори Сергей Язиков бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда сув таъминоти, оқова сувларни чиқариш, иссиқлик таъминоти объектларини реконструкция қилиш ва ушбу йўналишларда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
“НПП Антарус” Россияда муҳандислик ускуналари, жумладан, гидравлик ва пневматик куч ускуналари ҳамда двигателлар ишлаб чиқарувчи йирик корхоналардан бири ҳисобланади.Компания босимни оширувчи насос қурилмалари ва ёнғинга қарши ўчириш тизимларини ишлаб чиқаради.
Ушбу маҳсулотлар турар-жой, ижтимоий, тижорат ва саноат қурилиши объектларида қўлланилади.
Компания, шунингдек, сув таъминоти, ёнғинга қарши ўчириш, канализация, совитиш, иссиқлик таъминоти, вентиляция ва электр таъминоти тизимлари учун бошқарув шкафларини лойиҳалаштиради ва етказиб беради.
Учрашувда келгуси йилда иссиқлик пунктлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
На текстильном предприятии Milana teхtilе в селе Хакан Андижанского района - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.10.2025
Россия компанияси Наманган вилоятида 50 млн долларлик тўқимачилик фабрикаси қуради
Янгиликлар лентаси
0