Тарихчи уруш даврида совет аскарларининг энг машҳур таоми ҳақида гапирди

© Sputnik / Ольга ЛандерСолдатский обед (архивное фото)
Солдатский обед (архивное фото) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2026
Oбуна бўлиш
Тарихчи Раъно Турсунова Улуғ Ватан уруши даврида аскарлар орасида машҳур бўлган “макаловка” таоми қандай тайёрланганини тушунтирди.
ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Улуғ Ватан уруши даврида совет аскарлари орасида “макаловка” таоми кенг тарқалган. Бу таом ўз номини уни истеъмол қилиш усулидан олган. Бу ҳақда М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкентдаги филиали профессори, тарихчи Раъно Турсунова маълум қилди.
У Тошкентда “Умумий ғалаба — келажакка назар” мавзусида ўтаётган халқаро давра суҳбатида сўзга чиқди. “Маъно” маркази томонидан ташкил этилган тадбирда Марказий Осиё мамлакатлари ва Россиядан сиёсатшунослар, тарихчилар ҳамда олий ўқув юртлари ўқитувчилари иштирок этмоқда.
Турсунованинг айтишича, “макаловка” фронт шароитида тайёрлаш осон ва тўйимли бўлгани учун оммалашган.

“Машҳур "макаловка" кенг тарқалган. Бу музлатилган гўштни майда тўғраб, қовурилган пиёз билан аралаштириб, сув қўшиб қайнатишдан иборат эди. Аскарлар овқати шундай бўлган. Қуюқ қисми қошиқ билан ейилган, ёғли қисмига эса нон ботирилган. Шунинг учун у "макаловка" деб аталган ("макать" рус тилида "ботирмоқ" дегани - таҳр.)”, — деди Турсунова.

Унинг сўзларига кўра, бу таомнинг машҳурлиги бир нечта сабаб билан боғлиқ бўлган. “Макаловка”ни тайёрлаш осон, у тўйимли ва оғир фронт шароитида кам маҳсулот билан овқат тайёрлаш имконини берган.
Ёғли шўрва аскарларга тез тўйиш ва исинишга ёрдам берган, нон эса иссиқ таомнинг тўлақонли қисмига айланган.
Тарихчининг таъкидлашича, дала ошхонасида аскарлар севиб истеъмол қилган таомлар орасида кулеш, борш, ши, палов, димланган картошка ва гўштли гречка ҳам бўлган. Шу билан бирга, бўтқа қизил аскарлар рационида алоҳида ўрин тутган.
“Албатта, пиширилган ёрманинг ўзи тезда жонга тегарди. Шунинг учун ошпазлар баъзан оддий қорағат ва олча баргларини қўшишган”, — деди Турсунова.
Унинг маълум қилишича, қизил аскарлар ва кичик командирлар таркибининг кунлик рациони йил фаслига қараб 800–900 грамм нон, 500 грамм картошка, 140 грамм ёрма, сабзавотлар, ўсимлик ёғи, туз ҳамда 30 грамм ёғ ёки ёғ аралашмасидан иборат бўлган.
Турсунова фронтда овқат тайёрлаш оғир ва хавфли шароитларда кечганини ҳам таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, дала ошпазларидан нафақат пазандачилик маҳорати, балки жасорат ва ҳарбий кўникма ҳам талаб қилинган.
1943 йил 8 июлда СССРда “Аъло ошпаз” кўкрак нишони таъсис этилган. Унда Россия чор армияси офицери Антон Турчанович томонидан яратилган дала ошхонаси тасвирланган. Ушбу мукофот билан 33 мингга яқин киши тақдирланган.
Тарихчининг айтишича, ошпазлар меҳнатига энг юқори баҳони аскарларнинг ўзлари берган.
“Аскарлар ошпаз жанг майдонида командирдан кейинги иккинчи одам эканини тан олишган. Уни имкон қадар асрашган, ҳимоя қилишган. Чунки баъзида ўқлар остида овқат тайёрлашга, баъзида эса уни тўғридан-тўғри жанг майдонига етказиб беришга тўғри келган”, — дея қўшимча қилди тарихчи.
В Ташкенте открылась фотовыставка ко Дню памяти и почестей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.05.2025
Хотира муқаддасдир: Тошкентда уруш йилларига бағишланган фотокўргазма очилди
Янгиликлар лентаси
0