8 май куни Ўзбекистон тарихи давлат музейи филиали – Тошкент музейида муҳим маданий воқеа бўлиб ўтди. 9 май – Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган “Хотирлаш муқаддас бурчимиздир” номли фотокўргазма тантанали тарзда очилди. Тадбир Ўзбекистон давлат Академик рус драма театри ва Ўзбекистон тарихи давлат музейи ҳамкорлигида ташкил этилди.
8 май куни Ўзбекистон тарихи давлат музейи филиали – Тошкент музейида муҳим маданий воқеа бўлиб ўтди. 9 май – Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган “Хотирлаш муқаддас бурчимиздир” номли фотокўргазма тантанали тарзда очилди. Тадбир Ўзбекистон давлат Академик рус драма театри ва Ўзбекистон тарихи давлат музейи ҳамкорлигида ташкил этилди.Кўргазмада Ўзбекистон тарихи давлат музейининг “Архив” фондидан олинган, Иккинчи жаҳон уруши йилларини акс эттирувчи 20 дан ортиқ ноёб фотосуратлар намойиш этилди. Суратларда 1941–1945 йиллардаги жанг майдонлари, фронт ортидаги фидокорона меҳнат ва ўзбекистонлик жангчиларнинг мардонаворлик лавҳалари тасвирланган. Шунингдек, музей кутубхонасида сақланаётган уруш мавзусига оид тарихий адабиётлар ҳам кўргазма меҳмонларига тақдим этилди.Ушбу ташаббуснинг асосий мақсади – уруш йилларида ҳалок бўлган, бедарак кетган ва тирик қолган фидойилар хотирасини абадийлаштириш, уларнинг жасоратини ёдга олиш ҳамда ёш авлод қалбида тарихга ҳурмат, тинчлик ва ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашдир.Фотокўргазмада шунингдек, уруш фахрийларига бағишланган видеороликлар, тарихий маълумотлар ҳамда Академик рус драма театрининг бадиий чиқишлари ҳам намойиш этилди. Тарих ва маданиятга бефарқ бўлмаган барча ушбу фотокўргазмага ташриф буюриши мумкин. Sputnik Ўзбекистон фотомухбири кўргазмадан қизиқарли фотоларни тақдим этди.
Тошкент музейида 9 май – Хотира ва Қадрлаш кунига бағишлаб очилган янги фотокўргазма уруш йилларининг оғир синовлари, халқ жасорати ва инсонийлик тимсолига айланган тарихий суратлар орқали ўтмишга назар ташлайди.
8 май куни Ўзбекистон тарихи давлат музейи филиали – Тошкент музейида муҳим маданий воқеа бўлиб ўтди. 9 май – Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган “Хотирлаш муқаддас бурчимиздир” номли фотокўргазма тантанали тарзда очилди. Тадбир Ўзбекистон давлат Академик рус драма театри ва Ўзбекистон тарихи давлат музейи ҳамкорлигида ташкил этилди.
Кўргазмада Ўзбекистон тарихи давлат музейининг “Архив” фондидан олинган, Иккинчи жаҳон уруши йилларини акс эттирувчи 20 дан ортиқ ноёб фотосуратлар намойиш этилди. Суратларда 1941–1945 йиллардаги жанг майдонлари, фронт ортидаги фидокорона меҳнат ва ўзбекистонлик жангчиларнинг мардонаворлик лавҳалари тасвирланган. Шунингдек, музей кутубхонасида сақланаётган уруш мавзусига оид тарихий адабиётлар ҳам кўргазма меҳмонларига тақдим этилди.
Ушбу ташаббуснинг асосий мақсади – уруш йилларида ҳалок бўлган, бедарак кетган ва тирик қолган фидойилар хотирасини абадийлаштириш, уларнинг жасоратини ёдга олиш ҳамда ёш авлод қалбида тарихга ҳурмат, тинчлик ва ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашдир.
Фотокўргазмада шунингдек, уруш фахрийларига бағишланган видеороликлар, тарихий маълумотлар ҳамда Академик рус драма театрининг бадиий чиқишлари ҳам намойиш этилди.
Тарих ва маданиятга бефарқ бўлмаган барча ушбу фотокўргазмага ташриф буюриши мумкин.
Sputnik Ўзбекистон фотомухбири кўргазмадан қизиқарли фотоларни тақдим этди.