Ўзбекистонда кўмир, газ ва нефть ишлаб чиқариши камайди – инфографика

Oбуна бўлиш
2026 йилнинг биринчи чорагида кўмир, табиий газ, газ конденсати ва нефть ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан камайди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь–март ойларида Ўзбекистонда 289,3 триллион сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилди.
Ҳисобот даврида 1,1 млн тонна кўмир, 9,6 млрд куб метр табиий газ, 242,3 минг тонна газ конденсати ва 157,3 минг тонна нефть ишлаб чиқарилган.
Қўмита маълумотига кўра, 2025 йилнинг шу даври билан таққослаганда мазкур маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми камайган.
Кўрсаткичларнинг қай даражада ўзгаргани Sputnik Ўзбекистон инфографикасида келтирилган.
Янгиликлар лентаси
0