Экология қўмитаси: нефть аралашмаси Сурхон дарёси ва Ангор туманигача етиб борди

© Комитет по экологии и изменению климатаУтечка нефти произошла в Байсуне из-за схода селя
Утечка нефти произошла в Байсуне из-за схода селя - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.05.2026
Oбуна бўлиш
Кучли ёғингарчилик ва селдан кейин нефть аралаш суюқлик Сурхондарёда бир нечта туман, дарё ва каналлар орқали тарқалган.
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Кучли ёғингарчилик ва сел оқибатида Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги нефть сақлаш иншооти шикастланди. Натижада нефть аралаш суюқлик табиий оқимлар орқали пастки ҳудудларга тарқалган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.
Ўрганишларга кўра, таркибида нефть бўлган аралашма Бойсун туманидаги Хонгаронсой ҳудудидан оқим бўйлаб Бандихон ва Қумқўрғон туманларигача етиб борган.
Шундан сўнг аралашма Сурхон” дарёсига ҳамда Жарқўрғон туманидаги Занг канали орқали Ангор туманигача тарқалгани аниқланган.
Ҳозирги вақтда вазият Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси ва бошқа тегишли ташкилотлар томонидан назоратга олинган.

Жарқўрғон туманидаги Занг канали ва унга туташ ҳудудларда нефть маҳсулотларини ушлаб қолувчи махсус тўсиқлар ўрнатилган. Сув юзасидаги нефть қатламини механик усулда йиғиб олиш ишлари олиб борилмоқда.

Ифлосланган сувни ажратиш ва зарарсизлантириш учун махсус техникалар жалб этилган.
Бойсун туманида нефть аралаш суюқлик чиқаётган ҳудуддаги сел йўллари ёпилиб, нефть аралашмаси локализация қилинган.
Ҳолат юзасидан атроф-муҳитга етказилган зарар миқдорини аниқлаш, сабаб ва омилларни ўрганиш бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, масъул субъектлар, жумладан, “Surxan Gas Chemical Operating Company” МЧЖ қўшма корхонаси фаолиятига ҳуқуқий баҳо бериш масаласи ҳам ўрганилмоқда.
За утечку в реку нефтесодержащей жидкости начислена компенсация в размере более 8,5 млрд сумов. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.04.2026
Бойсунда нефтли суюқлик дарёга тушгани туфайли 8,5 млрд сўм компенсация ҳисобланди
Янгиликлар лентаси
0