Абдулла Арипов 6-7 май кунлари Хитойга ташриф буюради

© Пресс-служба кабинета министров КР / Эргеш ЖусубалиевПремьер-министр республики Узбекистан Абдулла Арипов
Премьер-министр республики Узбекистан Абдулла Арипов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.05.2026
Oбуна бўлиш
Ташриф доирасида бош вазир Хитой — Ўзбекистон ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитаси йиғилишида иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 6-7 май кунлари Хитойга ташриф буюради. Бу ҳақда Хитой ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Хитой ТИВ маълумотига кўра, ташриф Хитой ҳукумати таклифига биноан амалга оширилади.
Ташриф давомида Арипов Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Давлат кенгаши бош вазири ўринбосари Лю Гочжун билан биргаликда Хитой — Ўзбекистон ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитасининг саккизинчи сессиясига ҳамраислик қилади.
Расмий хабарда сессия кун тартиби батафсил очиқланмаган. Шу билан бирга, аввалги йиғилишларда савдо ҳажмини ошириш, Хитойга маҳсулот етказиб бериш учун қўшимча имтиёзлар, саноат кооперацияси ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинган.
Сўнгги кунларда икки давлат энергетика соҳасидаги ҳамкорликни ҳам муҳокама қилган. Хусусан, углеводородларни қазиб олиш, ерости газ омборлари қуриш, магистрал газ қувурларини модернизация қилиш, қуёш ва шамол электр станцияларини барпо этиш масалалари кўриб чиқилган.
Премьер-министр РФ М. Мишустин провел заседание Совместной комиссии на уровне глав правительств России и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.04.2026
Россия—Ўзбекистон қўшма комиссияси йиғилиши: Арипов ва Мишустиннинг асосий баёнотлари
Янгиликлар лентаси
0