Россия—Ўзбекистон қўшма комиссияси йиғилиши: Арипов ва Мишустиннинг асосий баёнотлари

© Sputnik / Дмитрий Астахов / Медиабанкка ўтишПремьер-министр РФ М. Мишустин провел заседание Совместной комиссии на уровне глав правительств России и Узбекистана
Премьер-министр РФ М. Мишустин провел заседание Совместной комиссии на уровне глав правительств России и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.04.2026
Oбуна бўлиш
Учрашувда томонлар ўзаро савдони ошириш, энергетика ва саноат кооперациясини чуқурлаштириш, шунингдек транспорт ва инвестициядаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Москвада бўлиб ўтган Россия ва Ўзбекистон ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссия йиғилишида томонлар савдо, энергетика, саноат, транспорт ва инвестиция соҳаларидаги асосий режа ва кўрсаткичларни маълум қилди.
Мишустин нималарни айтди
Россия бош вазири Михаил Мишустиннинг таъкидлашича, Россия Ўзбекистон ташқи савдоси ҳажми бўйича етакчилар қаторига киради.
Унинг сўзларига кўра:
ўтган йили ўзаро товар айирбошлаш ҳажми қарийб 12,5 фоизга ошган;
бу кўрсаткич ҳозир тахминан триллион рублга яқинлашган;
2030 йилгача уни бир неча баробар ошириш вазифаси қўйилган.
Мишустин энергетикани кооперацияни кучайтиришнинг асосий соҳаларидан бири деб атади.
Унинг айтишича:
Жиззах вилоятида Россия лойиҳаси бўйича интеграциялашган АЭС қурилиши бошланган;
Россия нефти ва табиий газини етказиб беришни давом эттириш ва ҳажмни ошириш бўйича келишувларга эришилган;
Россиялик мутахассислар иштирокида Ўзбекистонда янги қудуқларни бурғилаш, қайта ишлаш тизими ва газ-транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Россия бош вазири, шунингдек, инвестиция ва саноат кооперациясига ҳам тўхталди.
У келтирган рақамларга кўра:
Ўзбекистонда умумий қиймати 4 триллион рублдан ортиқ бўлган 150 га яқин лойиҳа амалга оширилмоқда;
республикада Россия иштирокидаги иккита саноат парки — “Чирчиқ” ва “Жиззах” фаолият юритмоқда;
ушбу парклар 3 мингга яқин иш ўрни яратиш имконини беради.
Мишустиннинг таъкидлашича, Россия компания ва банкларининг техник ҳамда молиявий кўмагида Олмалиқ кон-металлургия комбинатида учинчи мис бойитиш фабрикаси ишга туширилган, тўртинчисини қуришга тайyorgarlik кетмоқда.
Шунингдек, у Ўзбекистонда темир йўл техникасини ишлаб чиқариш кластери — йўловчи вагонлари, электр ва дизель локомотивлари, шунингдек Тошкент метроси учун вагонлар етказиб бериш бўйича ишлар давом этаётганини айтди.
© Пресс-служба правительства РФ Заседание Совместной комиссии на уровне глав правительств Узбекистана и России
Заседание Совместной комиссии на уровне глав правительств Узбекистана и России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.04.2026
Заседание Совместной комиссии на уровне глав правительств Узбекистана и России
Арипов нималарни айтди
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов икки давлат ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари янги босқичга кўтарилганини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра:
сўнгги беш йилда икки томонлама товар айирбошлаш икки баробарга ошган;
2025 йил якунига кўра бу кўрсаткич 13 миллиард доллардан ошган;
жорий йилнинг дастлабки икки ойида савдо ҳажми яна 30 фоизга ўсган.
Ариповнинг айтишича, Россия ва Ўзбекистон президентлари томонидан белгиланган вазифага мувофиқ, томонлар 2030 йилгача ўзаро савдони 30 миллиард долларга етказиш учун етказиб бериш номенклатурасини, энг аввало, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ҳисобига кенгайтирмоқда.
У келтирган маълумотларга кўра:
Ўзбекистонда Россия капитали иштирокидаги 3,2 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда;
қўшма лойиҳалар портфели қарийб 44 миллиард долларни ташкил этади;
2025 йилга келиб 5 миллиард долларга яқин Россия инвестициялари ўзлаштирилган.
Арипов таъкидлашича, бугунги кунда тоғ-кон металлургияси, энергетика, кимё, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, электротехника, рақамлаштириш ва сунъий интеллект соҳаларида кооперация лойиҳалари фаол амалга оширилмоқда.
Энергетика соҳасида Арипов Ўзбекистонда биринчи атом электр станциясини қуриш лойиҳаси ҳамкорликнинг янги саҳифасини очганини билдирди. Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон бир вақтнинг ўзида кичик ва йирик атом электр станциялари жойлашган дунёдаги биринчи давлатга айланади.
Транспорт-логистика соҳасига тўхталар экан, Арипов қуйидаги рақамларни келтирди:
мамлакатлар ўртасида барча транспорт турларида юк ташиш ҳажми сезиларли даражада ошган;
мунтазам авиақатновлар ҳафтасига 367 рейсга етган;
бу Ўзбекистоннинг бошқа ҳеч бир мамлакат билан қайд этмаган кўрсаткичи экани айтилди.
Шу билан бирга, у транспорт ва логистика соҳасига рақамли технологияларни жорий этиш, шунингдек янги халқаро транспорт йўлакларини шакллантириш маҳсулот сотиш учун янги бозорлар очиши мумкинлигини билдирди.
Абдулла Арипов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.03.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Ўзбекистон-ЕОИИ: Арипов ҳамкорликнинг 5 та йўналишини белгилади
Янгиликлар лентаси
0