АҚШда иш: ўзбекистонликлар қишлоқ хўжалигига жалб этилади

© Информационное агентство ДунёГраждане Узбекистана будут привлекаться к сезонным работам в сельскохозяйственном секторе США
Граждане Узбекистана будут привлекаться к сезонным работам в сельскохозяйственном секторе США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.05.2026
Oбуна бўлиш
"Head Honchos LLC" ўзбекистонликларни H-2A дастури доирасида АҚШ қишлоқ хўжалиги соҳасидаги мавсумий ишларга жалб қилишга тайёрлигини билдирди.
ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Ўзбекистон фуқаролари АҚШ қишлоқ хўжалиги соҳасидаги мавсумий ишларга жалб этилади. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Ўзбекистон элчиси Фурқат Сидиқов АҚШнинг "Head Honchos LLC" рекрутинг компанияси директори Тодд Миллер билан музокара ўтказди. Учрашувда H-2A мавсумий қишлоқ хўжалиги бандлиги дастури доирасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар Ўзбекистон фуқароларини АҚШ аграр секторига жалб этиш бўйича узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олди. Компания номзодларни танлаш, текшириш, ҳужжатларни расмийлаштириш ва ишга жойлаштириш жараёнларини халқаро стандартлар асосида амалга оширишга тайёрлигини билдирди.
Шунингдек, фуқаролар учун инглиз тили, меҳнат қонунчилиги, меҳнат маданияти ва қишлоқ хўжалиги кўникмалари бўйича қисқа муддатли тайёрлов дастурлари жорий этилади.
Церемония открытия обновленного офиса Представительства в России Агентства миграции в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.04.2026
Мусаев Москвада Россиядаги йирик иш берувчилар билан музокара ўтказди
Янгиликлар лентаси
0