Ўзбекистонга қайси давлатдан энг кўп талаба келмоқда?

Oбуна бўлиш
2026 йил бошидан буён Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келаётган хорижликлар сони 2,3 бараварга ошди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келаётган хорижликлар сони кескин ошган.
"2026 йил январь-март ойларида Ўзбекистонга ўқиш мақсадида 15 124 нафар хориж фуқаролари келган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8500 кишига ёки 2,3 баравар кўп", - дейилади хабарда.
Ўқиш мақсадида энг кўп Туркманистон фуқаролари келган - 7174 киши. Иккинчи ўринда — Ҳиндистон - 2835 киши. Шунингдек Тожикистон - 1170 киши, Хитой - 641 киши ва Қирғизистон - 483 киши.
Қолган давлат фуқаролари 2800 дан ортиқ.

Батафсил инфографикада танишинг.
Янгиликлар лентаси
0