https://sputniknews.uz/20260501/xususiy-klinikalar-57272125.html
Хусусий клиникаларга барча йўналишларда хизмат кўрсатишга рухсат берилиши мумкин
Хусусий клиникаларга барча йўналишларда хизмат кўрсатишга рухсат берилиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Аккредитациядан ўтган хусусий муассасаларга трансплантация фаолияти билан шуғулланиш имконини тақдим этиш таклиф этилди. 01.05.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-05-01T18:21+0500
2026-05-01T18:21+0500
2026-05-01T18:21+0500
жамият
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/13/50025674_0:64:1219:750_1920x0_80_0_0_404ccbbd2e47a8131541002963cf52af.jpg
ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантириш, тиббий хизматлар сифатини ошириш ва хусусий сектор иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари юзасидан тақдимот билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.Тақдимотда, аввало, хусусий секторнинг соҳа ривожидаги ўрни ва бу борадаги мавжуд имкониятлари кўриб чиқилди. Унда хусусий сектор иштирокини кенгайтириш ва унинг масъулиятини оширишга қаратилган янги ёндашувлар тақдим қилинди.Хусусан, тиббий фаолиятни лицензиялаш билан боғлиқ барча вазифалар Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш марказига ўтказилиб, 2026 йил 1 июлдан лицензиялаш тартибларини кучайтириш, бемор хавфсизлиги ва тиббий ёрдам сифатини таъминлашга доир 48 турдаги лицензия талабларининг 14 тасини қайта кўриб чиқиш таклиф қилинди. Мазкур жараёнда кўп тармоқли клиникалар фаолиятини тўлиқ тўхтатиш амалиётидан воз кечиб, фақат аниқ қоидабузарлик аниқланган йўналиш бўйича чеклов қўллаш тартиби назарда тутилмоқда.Шу билан бирга, тиббиёт ташкилотларининг лицензия талаб ва шартларига риоя қилиниши бўйича сифат назорати кучайтирилиб, электрон ахборот тизимида масофавий баҳолаб бориш орқали назорат қилиш йўлга қўйилади.2028 йилдан бошлаб аккредитациядан ўтмаган нодавлат ва республика даражасидаги давлат тиббиёт муассасалари билан Суғурта жамғармаси томонидан тиббий хизматларнинг харидини амалга оширмаслик таклифи ўртага ташланди.2030 йил якунига қадар барча давлат тиббиёт муассасалари босқичма-босқич, хусусан, 2027 йил 1 апрелгача 55 та республика, 2028 йил якунига қадар 413 та ҳудудий ҳамда 2030 йил якунигача 3 мингдан ортиқ туман (шаҳар) давлат тиббиёт ташкилотлари фаолияти мажбурий лицензияланади.Хусусий тиббиётни рағбатлантириш учун иқтисодий қўллаб-қувватлаш чоралари ҳам муҳокама қилинди.Жумладан, олис ҳудудларда янги клиникалар очиш учун 200 млн долларлик имтиёзли кредит ресурси ажратилиши, ҳар бир лойиҳа учун 10 йилгача муддатга 10 млн доллардан кредит бериш, асосий ставканинг 50 фоиз қисми учун компенсация механизмини қўллаш назарда тутилмоқда.Шу билан бирга, хорижий мутахассисларга ижтимоий солиқни 1 фоиз этиб белгилаш, тиббий ускуна ва бутловчи қисмлар бўйича божхона имтиёзлари бериш каби енгилликлар таклиф этилди.Тақдимотда соҳага инвестицияларни жалб қилишнинг янги тизими ҳам кўриб чиқилди.Бунинг учун Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигини ташкил этиш, инвесторларга консалтинг ва амалий хизматларни “ягона дарча” тамойили асосида кўрсатиш, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини профессионал асосда шакллантириш ва илгари суриш механизмини жорий этиш назарда тутилмоқда.Хусусан, агентликка соҳага тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш, инвестиция ва давлат-хусусий шериклик лойиҳаларига кўмаклашиш, давлат тиббиёт ташкилотларини бошқарувга бериш ваколати берилади ҳамда агентлик таъсисчилигида инвестиция лойиҳаларини шакллантириш, келишиш ва амалга оширишда кўмаклашувчи акциядорлик жамияти шаклидаги “Health Invest” компанияси ташкил этилади.Хорижий экспертлар билан биргаликда давлат тиббиёт муассасаларини корпоратив бошқарув тамойиллари асосида трансформация қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш таклиф этилди. Шунингдек, хорижий консультантларни жалб қилган ҳолда тиббиёт ташкилотларини лойиҳалаштириш, қуриш ва ишга туширишга оид шаҳарсозлик ҳамда санитария қоида ва меъёрлари қайта кўриб чиқилиб, халқаро талабларга мослаштирилиши белгиланди.Давлат раҳбари таклифларни маъқуллаб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.2016 йилда Ўзбекистонда 3,2 мингта хусусий клиника фаолият юритган бўлса, 2026 йилда уларнинг сони 8,7 мингтага етиши кутилмоқда. Хусусий тиббиёт йўналишлари 39 тадан 116 тага, ушбу сектордаги койка ўринлари эса 16 мингдан 57 мингтагача кўпайди. Хусусий секторнинг умумий койка фондидаги улуши 12 фоиздан 31 фоизгача ошиши прогноз қилинмоқда.
https://sputniknews.uz/20260414/uzbekistan-sogliq-saqlash-kodeks-56889303.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/13/50025674_68:0:1152:813_1920x0_80_0_0_4751ae78d0d6d72ed9c4b412b3baa587.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон
Хусусий клиникаларга барча йўналишларда хизмат кўрсатишга рухсат берилиши мумкин
Аккредитациядан ўтган хусусий муассасаларга трансплантация фаолияти билан шуғулланиш имконини тақдим этиш таклиф этилди.
ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантириш, тиббий хизматлар сифатини ошириш ва хусусий сектор иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари юзасидан тақдимот билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Тақдимотда, аввало, хусусий секторнинг соҳа ривожидаги ўрни ва бу борадаги мавжуд имкониятлари кўриб чиқилди. Унда хусусий сектор иштирокини кенгайтириш ва унинг масъулиятини оширишга қаратилган янги ёндашувлар тақдим қилинди.
Хусусан, тиббий фаолиятни лицензиялаш билан боғлиқ барча вазифалар Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш марказига ўтказилиб, 2026 йил 1 июлдан лицензиялаш тартибларини кучайтириш, бемор хавфсизлиги ва тиббий ёрдам сифатини таъминлашга доир 48 турдаги лицензия талабларининг 14 тасини қайта кўриб чиқиш таклиф қилинди. Мазкур жараёнда кўп тармоқли клиникалар фаолиятини тўлиқ тўхтатиш амалиётидан воз кечиб, фақат аниқ қоидабузарлик аниқланган йўналиш бўйича чеклов қўллаш тартиби назарда тутилмоқда.
Шу билан бирга, тиббиёт ташкилотларининг лицензия талаб ва шартларига риоя қилиниши бўйича сифат назорати кучайтирилиб, электрон ахборот тизимида масофавий баҳолаб бориш орқали назорат қилиш йўлга қўйилади.
Қолаверса, нодавлат тиббиёт ташкилотларига лицензия доирасидаги барча йўналишларда бюджет маблағлари ҳисобидан тиббий хизмат кўрсатишга рухсат бериш, аккредитациядан ўтган хусусий муассасаларга трансплантация фаолияти билан шуғулланиш имконини тақдим этиш таклиф этилди.
2028 йилдан бошлаб аккредитациядан ўтмаган нодавлат ва республика даражасидаги давлат тиббиёт муассасалари билан Суғурта жамғармаси томонидан тиббий хизматларнинг харидини амалга оширмаслик таклифи ўртага ташланди.
2030 йил якунига қадар барча давлат тиббиёт муассасалари босқичма-босқич, хусусан, 2027 йил 1 апрелгача 55 та республика, 2028 йил якунига қадар 413 та ҳудудий ҳамда 2030 йил якунигача 3 мингдан ортиқ туман (шаҳар) давлат тиббиёт ташкилотлари фаолияти мажбурий лицензияланади.
Хусусий тиббиётни рағбатлантириш учун иқтисодий қўллаб-қувватлаш чоралари ҳам муҳокама қилинди.
Жумладан, олис ҳудудларда янги клиникалар очиш учун 200 млн долларлик имтиёзли кредит ресурси ажратилиши, ҳар бир лойиҳа учун 10 йилгача муддатга 10 млн доллардан кредит бериш, асосий ставканинг 50 фоиз қисми учун компенсация механизмини қўллаш назарда тутилмоқда.
Шу билан бирга, хорижий мутахассисларга ижтимоий солиқни 1 фоиз этиб белгилаш, тиббий ускуна ва бутловчи қисмлар бўйича божхона имтиёзлари бериш каби енгилликлар таклиф этилди.
Тақдимотда соҳага инвестицияларни жалб қилишнинг янги тизими ҳам кўриб чиқилди.
Бунинг учун Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигини ташкил этиш, инвесторларга консалтинг ва амалий хизматларни “ягона дарча” тамойили асосида кўрсатиш, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини профессионал асосда шакллантириш ва илгари суриш механизмини жорий этиш назарда тутилмоқда.
Хусусан, агентликка соҳага тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш, инвестиция ва давлат-хусусий шериклик лойиҳаларига кўмаклашиш, давлат тиббиёт ташкилотларини бошқарувга бериш ваколати берилади ҳамда агентлик таъсисчилигида инвестиция лойиҳаларини шакллантириш, келишиш ва амалга оширишда кўмаклашувчи акциядорлик жамияти шаклидаги “Health Invest” компанияси ташкил этилади.
Хорижий экспертлар билан биргаликда давлат тиббиёт муассасаларини корпоратив бошқарув тамойиллари асосида трансформация қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш таклиф этилди. Шунингдек, хорижий консультантларни жалб қилган ҳолда тиббиёт ташкилотларини лойиҳалаштириш, қуриш ва ишга туширишга оид шаҳарсозлик ҳамда санитария қоида ва меъёрлари қайта кўриб чиқилиб, халқаро талабларга мослаштирилиши белгиланди.
Давлат раҳбари таклифларни маъқуллаб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
2016 йилда Ўзбекистонда 3,2 мингта хусусий клиника фаолият юритган бўлса, 2026 йилда уларнинг сони 8,7 мингтага етиши кутилмоқда. Хусусий тиббиёт йўналишлари 39 тадан 116 тага, ушбу сектордаги койка ўринлари эса 16 мингдан 57 мингтагача кўпайди. Хусусий секторнинг умумий койка фондидаги улуши 12 фоиздан 31 фоизгача ошиши прогноз қилинмоқда.