Тиббиёт, қурилиш, транспорт: Ўзбекистон сунъий интеллектни қўллаш соҳаларни кўпайтиради
18:35 01.05.2026 (янгиланди: 18:36 01.05.2026)

© Иллюстрация: Leonardo
Oбуна бўлиш
Ҳайдовчини хавфли вазиятлардан огоҳлантиришда ҳам сунъий интеллект технологияларидан фойдаланилади.
ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев сунъий интеллект ва рақамлаштириш йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан тақдимот билан танишди.
Тақдимотда сунъий интеллект технологияларини қўллашнинг соҳавий йўналишларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.
Хусусан:
соғлиқни сақлашда инсульт ва кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш;
тиббий кўрик жараёнларини автоматик баёнлаштириш;
рақамли тиббий ёрдамчи дастурларни жорий этиш;
қишлоқ хўжалигида экинлар ҳосилдорлигини прогноз қилиш;
фитосанитар хавфлар бўйича фермерларнинг хабардорлигини таъминлаш;
яйловларнинг ҳолатини мониторингини уюштириш;
транспорт соҳасида йўл қопламалари ва темир йўл инфратузилмасини мониторингини ўтказиш;
ҳайдовчини хавфли вазиятлардан огоҳлантириш;
"ақлли" транспорт тизимларини ривожлантириш;
қурилиш ва саноатда эса қонунбузарликларни аниқлаш;
смета ҳужжатларини кўриб чиқиш муддатини қисқартириш;
видеотаҳлил орқали ишлаб чиқариш жараёнларини назорат қилиш каби лойиҳаларни кенгайтириш назарда тутилган.
