https://sputniknews.uz/20260501/elektron-retsept-tizimi-57264723.html
“Электрон рецепт” тизими бекор қилинмайди – ССВ
“Электрон рецепт” тизими бекор қилинмайди – ССВ
Sputnik Ўзбекистон
ССВнинг 2025 йил 15 декабрдаги 25-сон буйруғида “Электрон рецепт” тизими асосида бериладиган дори воситаларининг рўйхати босқичма-босқич шакллантирилиши кўзда тутилган. Яъни биринчи босқичда тизимли таъсирга эга антибиотиклар, синтетик антибактериал препаратлар ҳамда гормонал дори воситалари учун электрон рецепт мажбурий бўлиши белгиланган.
2026-05-01T13:14+0500
2026-05-01T13:14+0500
2026-05-01T13:14+0500
жамият
ўзбекистон
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/14/55060974_0:60:1135:698_1920x0_80_0_0_307c179cac05964c0b171c8df28a7e45.jpg
ТОШКЕНТ, 1май — Sputnik. Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими бекор қилиниши ҳақидаги хабарларни Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ) рад этди.Вазирлик Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган “Электрон рецепт” тизимини босқичма-босқич жорий этиш тартибини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги буйруқ лойиҳаси юзасидан тушунтириш берди.Таъкидланишича, мазкур буйруқ лойиҳаси ижтимоий тармоқларда нотўғри талқин қилинмоқда.ССВнинг 2025 йил 15 декабрдаги 25-сон буйруғида “Электрон рецепт” тизими асосида бериладиган дори воситаларининг рўйхати босқичма-босқич шакллантирилиши кўзда тутилган.Яъни биринчи босқичда тизимли таъсирга эга антибиотиклар, синтетик антибактериал препаратлар ҳамда гормонал дори воситалари учун электрон рецепт мажбурий бўлиши белгиланган.Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар, таркибида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар сақловчи дори воситалари ҳамда реимбурсация дастури билан боғлиқ жараёнлар бундан мустасно бўлади.
https://sputniknews.uz/20251225/elektron-retsept-tizimi-54460621.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/14/55060974_63:0:1071:756_1920x0_80_0_0_6985f68349b09e9dd8e8e30feecbfcce.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
жамият, ўзбекистон, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
“Электрон рецепт” тизими бекор қилинмайди – ССВ
Маълум қилинишича, янги буйруқ лойиҳасида Тошкент шаҳри ҳамда тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилаётган 15 та туманда бериладиган дори воситалари электрон рецепт тизимига тўлиқ ўтказилиши назарда тутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 1май — Sputnik. Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими бекор қилиниши ҳақидаги хабарларни Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ)
рад этди. Вазирлик Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган “Электрон рецепт” тизимини босқичма-босқич жорий этиш тартибини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги буйруқ лойиҳаси юзасидан тушунтириш берди.
Таъкидланишича, мазкур буйруқ лойиҳаси ижтимоий тармоқларда нотўғри талқин қилинмоқда.
ССВнинг 2025 йил 15 декабрдаги 25-сон буйруғида “Электрон рецепт” тизими асосида бериладиган дори воситаларининг рўйхати босқичма-босқич шакллантирилиши кўзда тутилган.
Яъни биринчи босқичда тизимли таъсирга эга антибиотиклар, синтетик антибактериал препаратлар ҳамда гормонал дори воситалари учун электрон рецепт мажбурий бўлиши белгиланган.
“Янги буйруқ лойиҳасида эса Тошкент шаҳри ҳамда тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилаётган 15 та туман (шаҳар)да жойлашган барча тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналарда рецепт билан бериладиган дори воситалари электрон рецепт тизимига тўлиқ ўтказилиши назарда тутилмоқда”, - дейилган хабарда.
Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар, таркибида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар сақловчи дори воситалари ҳамда реимбурсация дастури билан боғлиқ жараёнлар бундан мустасно бўлади.