https://sputniknews.uz/20251225/elektron-retsept-tizimi-54460621.html
Янги “электрон рецепт” тизими қандай ишламоқда — видео
Янги “электрон рецепт” тизими қандай ишламоқда — видео
Sputnik Ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистонда соғлиқни сақлашни рақамлаштириш ва электрон рецептлар тизими тақдим этилди. Янги тартиб антибиотиклар ва рецептли дорилар назоратини кучайтиради.
2025-12-25T15:55+0500
2025-12-25T15:55+0500
2025-12-25T15:55+0500
матбуот маркази
дори
матбуот-анжуман
рақамли технологиялар
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
ўзбекистон
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/19/54459704_0:0:1921:1080_1920x0_80_0_0_aa2caabd3adfe3067792cf161d960f50.jpg
ТОШКЕНТ, 25 дек – Sputnik. Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида "Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш. Янги электрон рецептлар тизими" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Тадбирда "Uzinfocom" компаниясининг соғлиқни сақлашни рақамлаштириш бўйича директори Руслан Султанов, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг рақамли технологияларни жорий этиш ва мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи ўринбосари Наврўзбек Аллаберганов, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази мутахассиси Мавлуда Ғиёсова ҳамда Тошкент шаҳар Яшнобод тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари Галина Дурманова иштирок этди.ССВ ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази мутахассиси Мавлуда Ғиёсованинг таъкидлашича, аҳолини тиббиётга яқинлаштириш, ўз-ўзини даволаш ҳолатларини камайтириш ҳамда рецепт билан бериладиган дори воситаларини қатъий назорат қилиш мақсадида электрон рецепт тизими жорий этилмоқда.Сўнгги йилларда аҳолининг поликлиникага мурожаат қилмасдан, дорихоналар орқали ўзини-ўзи даволаши, хусусан антибиотикларни шифокор тавсиясисиз қабул қилиши жиддий муаммога айланган. Электрон рецепт тизими айнан шу ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган.ССВнинг рақамли технологияларни жорий этиш ва мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи ўринбосари Наврўзбек Аллабергановнинг қайд этишича, илгари рецепт билан бериладиган дорилар тизими қоғоз шаклида мавжуд бўлган, аммо электрон рецептнинг ишлаш механизми аниқ белгилаб қўйилмаган эди. Энди эса мазкур тартиб ҳукумат қарори билан тасдиқланиб, шифокор, бемор ва дорихона ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгилаб берилди.Кекса, ётоқдаги, поликлиникага кела олмайдиган беморлар учун шифокор уйига бориб, мобил илова орқали электрон рецепт расмийлаштиради. Дорини беморнинг яқинлари ёки вакили дорихонадан олиб келиши мумкин.Қайси дори рецептли ёки рецептсиз эканини билиш учун махсус онлайн сервислар ҳам ишга туширилган.Батафсил - Sputnik видеосида.
https://sputniknews.uz/20251215/dori-elektron-retsept-izoh-54168858.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/19/54459704_92:0:1532:1080_1920x0_80_0_0_825ed913c21e371a86d15aa488b37b34.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими, соғлиқни сақлашни рақамлаштириш, электрон рецепт ўзбекистон, соғлиқни сақлаш вазирлиги, sputnik ўзбекистон матбуот анжумани, uzinfocom, электрон дори рецепти, антибиотиклар назорати, рақамли тиббиёт, дорихона тизими
ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими, соғлиқни сақлашни рақамлаштириш, электрон рецепт ўзбекистон, соғлиқни сақлаш вазирлиги, sputnik ўзбекистон матбуот анжумани, uzinfocom, электрон дори рецепти, антибиотиклар назорати, рақамли тиббиёт, дорихона тизими
Янги “электрон рецепт” тизими қандай ишламоқда — видео
Эксклюзив
Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш, электрон рецептлар жорий этиш ва дори воситаларини назорат қилиш масалалари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 25 дек – Sputnik. Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида "Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш. Янги электрон рецептлар тизими" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбирда "Uzinfocom" компаниясининг соғлиқни сақлашни рақамлаштириш бўйича директори Руслан Султанов, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг рақамли технологияларни жорий этиш ва мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи ўринбосари Наврўзбек Аллаберганов, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази мутахассиси Мавлуда Ғиёсова ҳамда Тошкент шаҳар Яшнобод тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари Галина Дурманова иштирок этди.
Спикерлар Вазирлар Маҳкамасининг "Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш жараёнларини янада жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорининг асосий қоидалари ҳақида маълумот беришди.
ССВ ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази мутахассиси Мавлуда Ғиёсованинг таъкидлашича, аҳолини тиббиётга яқинлаштириш, ўз-ўзини даволаш ҳолатларини камайтириш ҳамда рецепт билан бериладиган дори воситаларини қатъий назорат қилиш мақсадида электрон рецепт тизими жорий этилмоқда.
Сўнгги йилларда аҳолининг поликлиникага мурожаат қилмасдан, дорихоналар орқали ўзини-ўзи даволаши, хусусан антибиотикларни шифокор тавсиясисиз қабул қилиши жиддий муаммога айланган. Электрон рецепт тизими айнан шу ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган.
ССВнинг рақамли технологияларни жорий этиш ва мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи ўринбосари Наврўзбек Аллабергановнинг қайд этишича, илгари рецепт билан бериладиган дорилар тизими қоғоз шаклида мавжуд бўлган, аммо электрон рецептнинг ишлаш механизми аниқ белгилаб қўйилмаган эди. Энди эса мазкур тартиб ҳукумат қарори билан тасдиқланиб, шифокор, бемор ва дорихона ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгилаб берилди.
Мутахассислар фикрича, электрон рецепт тизими дори воситаларидан оқилона фойдаланиш, беморларнинг шифокорга бўлган ишончини ошириш ҳамда даволаш сифати ва хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.
Кекса, ётоқдаги, поликлиникага кела олмайдиган беморлар учун шифокор уйига бориб, мобил илова орқали электрон рецепт расмийлаштиради. Дорини беморнинг яқинлари ёки вакили дорихонадан олиб келиши мумкин.
Қайси дори рецептли ёки рецептсиз эканини билиш учун махсус онлайн сервислар ҳам ишга туширилган.
Батафсил -
Sputnik видеосида.