https://sputniknews.uz/20260430/great-britain-uzbekistan-artefakt-57244563.html
Буюк Британиядан Ўзбекистонга 10 та ноёб маданий мерос намунаси қайтарилди
Буюк Британиядан Ўзбекистонга 10 та ноёб маданий мерос намунаси қайтарилди
Sputnik Ўзбекистон
Буюк Британиядан Ўзбекистонга 10 та нодир артефакт қайтарилмоқда. Улар орасида Кушонлар, Суғд, қадимги Термиз ва Темурийлар даврига оид маданий мерос намуналари бор.
2026-04-30T14:10+0500
2026-04-30T14:10+0500
2026-04-30T14:10+0500
ислом цивилизацияси маркази
ўзбекистон
тарих
маданий бойликлар
марказий осиё
маданият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/1e/57243106_0:75:3376:1974_1920x0_80_0_0_620575a94f668807743b16df41d032c6.jpg
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Буюк Британиядан Ўзбекистонга жаҳон аҳамиятига эга 10 та нодир артефакт қайтарилмоқда. Бу жараён Ислом цивилизацияси маркази, WOSCU, ЕХҲТ, Art Loss Register, Metropolitan Police Service, Британия тузилмалари ва халқаро экспертлар ҳамкорлигида амалга оширилди. Маданий бойликларни қайтариш маросими Лондонда, Ўзбекистон элчихонасида Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган халқаро тадбир доирасида бўлиб ўтди.Қайтарилаётган буюмлар Марказий Осиё тарихининг турли даврларига оид. Улар орасида:Тошкентга келтирилгандан сўнг буюмлар қўшимча ўрганиш, атрибуция ва реставрация текширувидан ўтказилади. Кейин улар Ислом цивилизацияси марказида кенг жамоатчиликка намойиш этилиши режалаштирилган.
https://sputniknews.uz/20260204/baqtriya-artefaktlar-great-britain-olib-kelinish-55461779.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/1e/57243106_323:0:3054:2048_1920x0_80_0_0_2373b41c044e63052f87a35b08971d10.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ислом цивилизацияси маркази, ўзбекистон, тарих, маданий бойликлар, марказий осиё, маданият
ислом цивилизацияси маркази, ўзбекистон, тарих, маданий бойликлар, марказий осиё, маданият
Буюк Британиядан Ўзбекистонга 10 та ноёб маданий мерос намунаси қайтарилди
Ўзбекистонга йўқолган ва ноқонуний олиб чиқилган бўлиши мумкин бўлган маданий мерос намуналари қайтарилди. Лондонда ўтган маросимда 10 та нодир артефакт Ўзбекистон томонига топширилди.
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Буюк Британиядан Ўзбекистонга жаҳон аҳамиятига эга 10 та нодир артефакт қайтарилмоқда. Бу жараён Ислом цивилизацияси маркази, WOSCU, ЕХҲТ, Art Loss Register, Metropolitan Police Service, Британия тузилмалари ва халқаро экспертлар ҳамкорлигида
амалга оширилди.
Маданий бойликларни қайтариш маросими Лондонда, Ўзбекистон элчихонасида Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган халқаро тадбир доирасида бўлиб ўтди.
Қайтарилаётган буюмлар Марказий Осиё тарихининг турли даврларига оид. Улар орасида:
Кушонлар даврига оид ҳайкал бошлари;
қадимги Термиз ва буддавий санъат билан боғлиқ топилмалар;
Суғд меросига оид деворий расм парчалари;
милодий II–VIII асрларга тегишли ашёлар;
Темурийлар даврига оид ноёб кенотаф бор.
Мутахассисларга кўра, ушбу артефактлар ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида турли даврларда кечган цивилизацион жараёнларни ўрганишда муҳим аҳамиятга эга.
Тошкентга келтирилгандан сўнг буюмлар қўшимча ўрганиш, атрибуция ва реставрация текширувидан ўтказилади. Кейин улар Ислом цивилизацияси марказида кенг жамоатчиликка намойиш этилиши режалаштирилган.