https://sputniknews.uz/20260204/baqtriya-artefaktlar-great-britain-olib-kelinish-55461779.html
Қадимий Бақтрия артефактлари Буюк Британиядан Тошкентга олиб келинди
Қадимий Бақтрия артефактлари Буюк Британиядан Тошкентга олиб келинди
Sputnik Ўзбекистон
Буюк Британиядан келтирилган Қадимги Бақтрия артефактлари Ислом цивилизацияси марказида намойиш этилмоқда. Экспозиция олтин тақинчоқлар ва ноёб пичоқ қинини ўз ичига олади.
2026-02-04T13:03+0500
2026-02-04T13:03+0500
2026-02-04T13:03+0500
ислом цивилизацияси маркази
ўзбекистон
тарих
маданий бойликлар
археологик топилма
маданият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/04/55460593_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_0357786f05aced8945fa5a1db8aff5a4.jpg
ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Буюк Британиядан Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозицияси учун Қадимги Бақтрияга оид ноёб артефактлар келтирилди. Бу ташаббус президент Шавкат Мирзиёвга тегишли. Бу ҳақда марказ матбуот хизмати маълум қилди.Улар Марказий Осиё ҳудудида исломдан минг йиллар аввал ҳам юксак маданий, бадиий ва маънавий муҳит шаклланганини намоён этади.Археологияда бу ҳудуд “Бақтрия–Марғиёна археологик комплекси” ёки “Окс цивилизацияси” номи билан ҳам маълум. Амударё ва унинг ирмоқлари атрофида суғорма деҳқончилик, ўтроқ турмуш тарзи, қишлоқ ва шаҳарлар, ҳунармандчилик ва заргарлик анъаналари шаклланган.Экспозицияда айнан шу даврнинг юксак маданиятини намоён этувчи артефактлар тақдим этилмоқда.Олтин билагузукларСоф олтиндан ясалган билагузуклар ақиқ, феруза ва лочинтош каби ярим қимматбаҳо тошлар билан безатилган. Улар зеб-зийнат буюми билан бирга ижтимоий мақом, қудрат ва фаровонлик рамзи ҳисобланган.Маржон ва бўйин тақинчоқлариОлтин найча шаклидаги мунчоқлар, лочинтош, ақиқ ва ферузанинг уйғунлиги Бақтрия заргарлик санъатининг юксак даражасини кўрсатади. Бу тақинчоқлар қадимда эстетик қиймат билан бирга маросимий ва руҳий аҳамиятга эга бўлган.Олтин пичоқ қиниМилоддан аввалги IV асрга оид ушбу ноёб экспонат Аҳамонийлар даври ва Искандар Македонский юришлари билан боғлиқ тарихий жараёнларни акс эттиради. Қин юзасидаги ҳайвонлар ва афсонавий образлар сак, суғд ва бақтрия санъати анъаналарининг уйғунлигини намоён қилади.
https://sputniknews.uz/20251224/beruniy-globus-uzbekistan-54445240.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/04/55460593_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_d53c804cb15e8e6da9d0d7a61dd79b52.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент, ўзбекистон, буюк британия, бақтрия, окс цивилизацияси, ислом цивилизацияси маркази, олтин билагузук, маржон, пичоқ қини, археология
тошкент, ўзбекистон, буюк британия, бақтрия, окс цивилизацияси, ислом цивилизацияси маркази, олтин билагузук, маржон, пичоқ қини, археология
Қадимий Бақтрия артефактлари Буюк Британиядан Тошкентга олиб келинди
Буюк Британиядан келтирилган ушбу ноёб артефактлар Қадимги Бақтрияда заргарлик санъати ва ҳунармандчилик юксак ривожланганини кўрсатади.
ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Буюк Британиядан Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозицияси учун Қадимги Бақтрияга оид ноёб артефактлар келтирилди. Бу ташаббус президент Шавкат Мирзиёвга тегишли. Бу ҳақда марказ матбуот хизмати
маълум қилди.
Улар Марказий Осиё ҳудудида исломдан минг йиллар аввал ҳам юксак маданий, бадиий ва маънавий муҳит шаклланганини намоён этади.
Қадимги Бақтрия цивилизацияси милоддан аввалги III–II минг йилликларга тааллуқли бўлиб, ҳозирги Афғонистон шимоли, Тожикистон жануби ва Ўзбекистон жанубини қамраб олган.
Археологияда бу ҳудуд “Бақтрия–Марғиёна археологик комплекси” ёки “Окс цивилизацияси” номи билан ҳам маълум. Амударё ва унинг ирмоқлари атрофида суғорма деҳқончилик, ўтроқ турмуш тарзи, қишлоқ ва шаҳарлар, ҳунармандчилик ва заргарлик анъаналари шаклланган.
Экспозицияда айнан шу даврнинг юксак маданиятини намоён этувчи артефактлар тақдим этилмоқда.
Соф олтиндан ясалган билагузуклар ақиқ, феруза ва лочинтош каби ярим қимматбаҳо тошлар билан безатилган. Улар зеб-зийнат буюми билан бирга ижтимоий мақом, қудрат ва фаровонлик рамзи ҳисобланган.
Маржон ва бўйин тақинчоқлари
Олтин найча шаклидаги мунчоқлар, лочинтош, ақиқ ва ферузанинг уйғунлиги Бақтрия заргарлик санъатининг юксак даражасини кўрсатади. Бу тақинчоқлар қадимда эстетик қиймат билан бирга маросимий ва руҳий аҳамиятга эга бўлган.
Милоддан аввалги IV асрга оид ушбу ноёб экспонат Аҳамонийлар даври ва Искандар Македонский юришлари билан боғлиқ тарихий жараёнларни акс эттиради. Қин юзасидаги ҳайвонлар ва афсонавий образлар сак, суғд ва бақтрия санъати анъаналарининг уйғунлигини намоён қилади.