https://sputniknews.uz/20251224/beruniy-globus-uzbekistan-54445240.html
Беруний 995 йилда яратган глобус Ўзбекистонда қайта тикланди
Беруний 995 йилда яратган глобус Ўзбекистонда қайта тикланди
Sputnik Ўзбекистон
Абу Райҳон Беруний томонидан 995 йилда яратилган, аммо йўқолиб кетган глобус Ислом цивилизацияси марказида илмий манбалар асосида қайта тикланди. Бу кашфиёт жаҳон картографияси тарихида муҳим аҳамиятга эга.
2025-12-24T19:26+0500
2025-12-24T19:26+0500
2025-12-24T19:26+0500
илм-фан
тарих
абу райҳон беруний
ислом цивилизацияси маркази
маданият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/18/54444637_190:0:2322:1199_1920x0_80_0_0_8fcc537243e61d366325c7050b2e43f3.jpg
ТОШКЕНТ, 24 дек – Sputnik. Абу Райҳон Беруний томонидан яратилган, аммо бизгача етиб келмаган глобус Ислом цивилизацияси марказида илмий асосда қайта тикланди. Бу ҳақда марказ матбуот хизмати маълум қилди.Таъкидланишича, Беруний 995 йилда Хоразмнинг йирик илмий-маърифий марказларидан бири бўлган Кат шаҳрида яшаган даврида глобус яратган. Ушбу иш нафақат Шарқ, балки бутун жаҳон картографияси тарихида улкан илмий ютуқ сифатида баҳоланади. Чунки Беруний ясаган глобус назарий тасаввур эмас, балки аниқ ҳисоб-китоблар, геодезия ва астрономияга оид маълумотлар асосида ишлаб чиқилган амалий илмий асбоб бўлган.Абу Райҳон Беруний ўз асарларида Ернинг шарсимон эканини бир неча бор очиқ ва равшан баён қилади ҳамда бу хулосани илмий далиллар билан асослаб беради.Олим глобус яратиш орқали аниқ илмий мақсадни кўзлаган. Унда географик объектларни жойлаштириш, аҳоли масканлари ўртасидаги масофаларни аниқлаш, шу асосда географик узунлик ва кенгликларни ҳисоблашни режалаштирган.
https://sputniknews.uz/20251218/islom-tsivilizatsiya-markaz-unaoc-memorandum-54248056.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/18/54444637_456:0:2055:1199_1920x0_80_0_0_70019eb826d3d17f2ba44e321603cc77.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
абу райҳон беруний, беруний глобуси, ислом цивилизацияси маркази, беруний мероси, қадимий глобус, ислом илм-фани, картография тарихи, математик география, хоразм илм маркази, ўзбекистон илм-фани
абу райҳон беруний, беруний глобуси, ислом цивилизацияси маркази, беруний мероси, қадимий глобус, ислом илм-фани, картография тарихи, математик география, хоразм илм маркази, ўзбекистон илм-фани
Беруний 995 йилда яратган глобус Ўзбекистонда қайта тикланди
Илм-фани тараққиётида муҳим ўрин тутган Абу Райҳон Берунийнинг картография соҳасидаги йўқолган мероси замонавий илмий тадқиқотлар асосида қайта тикланди
ТОШКЕНТ, 24 дек – Sputnik. Абу Райҳон Беруний томонидан яратилган, аммо бизгача етиб келмаган глобус Ислом цивилизацияси марказида илмий асосда қайта тикланди. Бу ҳақда марказ матбуот хизмати
маълум қилди.
Таъкидланишича, Беруний 995 йилда Хоразмнинг йирик илмий-маърифий марказларидан бири бўлган Кат шаҳрида яшаган даврида глобус яратган. Ушбу иш нафақат Шарқ, балки бутун жаҳон картографияси тарихида улкан илмий ютуқ сифатида баҳоланади. Чунки Беруний ясаган глобус назарий тасаввур эмас, балки аниқ ҳисоб-китоблар, геодезия ва астрономияга оид маълумотлар асосида ишлаб чиқилган амалий илмий асбоб бўлган.
Манбаларга кўра, олим илмий анъаналарни чуқур таҳлил қилган ҳолда ўз даври учун мутлақо янги бўлган — математик география тамойиллари асосида диаметри тахминан 5 метрга яқин глобус яратишга муваффақ бўлган. Афсуски, ушбу ноёб илмий асбоб бизгача етиб келмаган.
Абу Райҳон Беруний ўз асарларида Ернинг шарсимон эканини бир неча бор очиқ ва равшан баён қилади ҳамда бу хулосани илмий далиллар билан асослаб беради.
Олим глобус яратиш орқали аниқ илмий мақсадни кўзлаган. Унда географик объектларни жойлаштириш, аҳоли масканлари ўртасидаги масофаларни аниқлаш, шу асосда географик узунлик ва кенгликларни ҳисоблашни режалаштирган.