https://sputniknews.uz/20260429/video-ppx-xodim-xizmat-chetlashtirilish-57204917.html
14 ёшли қиз ва дугонаси бўйича тарқалган видеодан сўнг ППХ ходими хизматдан четлаштирилди
14 ёшли қиз ва дугонаси бўйича тарқалган видеодан сўнг ППХ ходими хизматдан четлаштирилди
Sputnik Ўзбекистон
ИИВ маълум қилишича, ижтимоий тармоқларда вояга етмаган фуқароларга нисбатан ғайриқонуний ҳаракатлар ҳақида тарқалган маълумотлар юзасидан суриштирув бошланган. Нашрларда тилга олинган ППХ ходими хизмат вазифаларидан четлаштирилган
2026-04-29T09:43+0500
2026-04-29T09:43+0500
2026-04-29T09:46+0500
ижтимоий тармоқ
иив
милиция ходимлари
тошкент вилояти
видео
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/1d/57205381_0:156:1009:724_1920x0_80_0_0_311bdc208d07b42fb4c4369fc900954b.png
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда ППХ ходимининг вояга етмаган қизларга нисбатан ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари ҳақидаги видео тарқалганидан сўнг Ички ишлар вазирлиги ҳолат юзасидан текширув бошланганини маълум қилинди.ИИВ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ахборот хизматига кўра, мазкур ҳолат бўйича вазирликнинг Хавфсизлик бўлинмаси прокуратура органлари билан ҳамкорликда зудлик билан суриштирув ишларини бошлаган.Маълум қилинишича, ҳодисанинг барча иштирокчилари ва ҳолатлари аниқланган.Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларда ППХ ходими вояга етмаган қизларни хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда машинага ўтқазгани ва уларга нисбатан ғайриқонуний ҳаракатлар содир этгани иддао қилинган.ИИВ нашрларда тилга олинган ходим хизмат вазифаларини бажаришдан четлаштирилганини билдирди.Вазирлик ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этиладиган ҳар қандай ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар, айниқса вояга етмаганларга нисбатан бундай ҳолатлар, мутлақо қабул қилиниши мумкин эмаслигини таъкидлади.Текширув натижалари бўйича қўшимча маълумот берилиши билдирилди.ИИВ фуқаролардан ҳолат юзасидан фақат расмий маълумотларга таянишни сўради.
https://sputniknews.uz/20260106/zoravonlik-ayollar-himoya-kuchaytirilish-54664590.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/1d/57205381_0:0:1009:758_1920x0_80_0_0_a74d4a442846cd5bae33e4dc7a5aad68.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ижтимоий тармоқ, иив, милиция ходимлари, тошкент вилояти, видео
ижтимоий тармоқ, иив, милиция ходимлари, тошкент вилояти, видео
14 ёшли қиз ва дугонаси бўйича тарқалган видеодан сўнг ППХ ходими хизматдан четлаштирилди
09:43 29.04.2026 (янгиланди: 09:46 29.04.2026) Ижтимоий тармоқларда ППХ ходимининг вояга етмаган қизларга нисбатан ғайриқонуний ҳаракатлари ҳақидаги видео тарқалганидан сўнг ИИВ текширув бошлади
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда ППХ ходимининг вояга етмаган қизларга нисбатан ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари ҳақидаги видео тарқалганидан сўнг Ички ишлар вазирлиги ҳолат юзасидан текширув бошланганини маълум қилинди.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ахборот хизматига
кўра, мазкур ҳолат бўйича вазирликнинг Хавфсизлик бўлинмаси прокуратура органлари билан ҳамкорликда зудлик билан суриштирув ишларини бошлаган.
Маълум қилинишича, ҳодисанинг барча иштирокчилари ва ҳолатлари аниқланган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларда ППХ ходими вояга етмаган қизларни хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда машинага ўтқазгани ва уларга нисбатан ғайриқонуний ҳаракатлар содир этгани иддао қилинган.
ИИВ нашрларда тилга олинган ходим хизмат вазифаларини бажаришдан четлаштирилганини билдирди.
“Баён этилган фактлар ўз тасдиғини топса, унинг ҳаракатларига жиноий жавобгарликка тортишгача бўлган қатъий ҳуқуқий баҳо берилади”, — дейилади расмий хабарда.
Вазирлик ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этиладиган ҳар қандай ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар, айниқса вояга етмаганларга нисбатан бундай ҳолатлар, мутлақо қабул қилиниши мумкин эмаслигини таъкидлади.
Текширув натижалари бўйича қўшимча маълумот берилиши билдирилди.
ИИВ фуқаролардан ҳолат юзасидан фақат расмий маълумотларга таянишни сўради.