https://sputniknews.uz/20260429/uzbekistan-zilzila-tayyorgarlik-oqitilish-57219821.html
Икромов: Ўзбекистонда 7 млндан ортиқ фуқаро зилзилага тайёргарлик бўйича ўқитилди
Икромов: Ўзбекистонда 7 млндан ортиқ фуқаро зилзилага тайёргарлик бўйича ўқитилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда аҳолини зилзилага тайёрлаш бўйича миллий таълим платформаси ишга туширилди. У орқали 7 млндан ортиқ фуқаро тегишли билимларга эга бўлди, бир миллиондан зиёд одам амалий машғулотларда қатнашди.
2026-04-29T13:23+0500
2026-04-29T13:23+0500
2026-04-29T13:23+0500
зилзила
ўзбекистон
жамият
фавқулодда вазиятлар вазирлиги (фвв)
хавфсизлик
халқаро конференция
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/1d/57219418_0:375:2560:1815_1920x0_80_0_0_bc8fdba94ed8b5dde82b452db18e801b.jpg
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Ўзбекистонда аҳолини зилзилага тайёрлаш бўйича миллий таълим платформаси ишга туширилди. У орқали 7 млндан ортиқ фуқаро тегишли билимларга эга бўлди.Бу ҳақда фавқулодда вазиятлар вазири Азизбек Икромов Халқаро зилзила қурбонларини ёд этиш кунига бағишланган халқаро конференция доирасида маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Икромовнинг сўзларига кўра, Республика сейсмопрогностик мониторинг марказида Ўзбекистон ҳудудида ҳам, трансчегаравий ҳудудларда ҳам сейсмик хавф мониторинги йўлга қўйилган.Шунингдек, кўп йиллик тадқиқотлар асосида Ўзбекистон ҳудуди сейсмик микрозоналарга бўлинган. Сейсмология ва қурилиш муҳандислиги соҳасидаги илмий институтлар фаолияти кучайтирилиб, ихтисослаштирилган илмий муассасалар ташкил этилган.Фавқулодда вазиятлар вазири мамлакатда нефть-газ конлари, қаттиқ фойдали қазилма конлари ва сув омборлари мониторингининг автоматлаштирилган тизими жорий этилганини ҳам маълум қилди.Икромов аҳолини зилзила вақтида тўғри ҳаракат қилишга тайёрлаш ишлари давом этаётганини таъкидлади. Унинг айтишича, амалий машғулотларда фуқароларга зилзиладан олдин, зилзила пайтида ва ундан кейин қандай ҳаракат қилиш бўйича кўникмалар берилади.
https://sputniknews.uz/20260429/uzbekistan-zilzilalar-kuzatish-stantsiyalar-57217961.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/1d/57219418_0:0:2560:1920_1920x0_80_0_0_3c9c37fca29108e6417f788944ae06a8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
зилзила, ўзбекистон, жамият, фавқулодда вазиятлар вазирлиги (фвв), хавфсизлик, халқаро конференция
зилзила, ўзбекистон, жамият, фавқулодда вазиятлар вазирлиги (фвв), хавфсизлик, халқаро конференция
Икромов: Ўзбекистонда 7 млндан ортиқ фуқаро зилзилага тайёргарлик бўйича ўқитилди
Ўзбекистонда аҳолини зилзилага тайёрлаш бўйича миллий таълим платформаси ишга туширилиб, 7 миллиондан ортиқ фуқаро қамраб олинди.
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Ўзбекистонда аҳолини зилзилага тайёрлаш бўйича миллий таълим платформаси ишга туширилди. У орқали 7 млндан ортиқ фуқаро тегишли билимларга эга бўлди.
Бу ҳақда фавқулодда вазиятлар вазири Азизбек Икромов Халқаро зилзила қурбонларини ёд этиш кунига бағишланган халқаро конференция доирасида маълум қилди, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
"Зилзилаларнинг мобил симуляторларидан фойдаланган ҳолда бир миллиондан ортиқ одамни қамраб олган амалий машғулотлар ўтказилди, унда зилзиладан олдин, зилзила пайтида ва ундан кейин ҳаракат қилиш кўникмалари машқ қилинди", — деди вазир.
Икромовнинг сўзларига кўра, Республика сейсмопрогностик мониторинг марказида Ўзбекистон ҳудудида ҳам, трансчегаравий ҳудудларда ҳам сейсмик хавф мониторинги йўлга қўйилган.
Шунингдек, кўп йиллик тадқиқотлар асосида Ўзбекистон ҳудуди сейсмик микрозоналарга бўлинган. Сейсмология ва қурилиш муҳандислиги соҳасидаги илмий институтлар фаолияти кучайтирилиб, ихтисослаштирилган илмий муассасалар ташкил этилган.
Фавқулодда вазиятлар вазири мамлакатда нефть-газ конлари, қаттиқ фойдали қазилма конлари ва сув омборлари мониторингининг автоматлаштирилган тизими жорий этилганини ҳам маълум қилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда тарихий-маданий мерос объектлари ва транспорт инфратузилмасининг зилзилабардошлигини мониторинг қилиш тизими ташкил этилган.
Икромов аҳолини зилзила вақтида тўғри ҳаракат қилишга тайёрлаш ишлари давом этаётганини таъкидлади. Унинг айтишича, амалий машғулотларда фуқароларга зилзиладан олдин, зилзила пайтида ва ундан кейин қандай ҳаракат қилиш бўйича кўникмалар берилади.