https://sputniknews.uz/20260429/uzbekistan-gidroenergetika-loyiha-57231987.html
Ўзбекистонда 5,8 млрд долларлик 73 та гидроэнергетика лойиҳаси амалга оширилади
Ўзбекистонда 5,8 млрд долларлик 73 та гидроэнергетика лойиҳаси амалга оширилади
Sputnik Ўзбекистон
Президент Шавкат Мирзиёев гидроэнергетика соҳасини ривожлантириш бўйича тақдимот билан танишди. 2026–2032 йилларда 5,8 млрд долларлик 73 та лойиҳа амалга оширилиб, қўшимча 3,6 ГВт қувват яратиш режалаштирилмоқда.
2026-04-29T18:22+0500
2026-04-29T18:22+0500
2026-04-29T18:22+0500
энергетика
шавкат мирзиёев
гэс
электр энергияси
жамият
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/1d/57231796_379:395:1900:1251_1920x0_80_0_0_ed0b2fa929525e76074e01e19fa5e237.jpg
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев гидроэнергетика соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан тақдимот билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Тақдимотда 2026–2032 йилларда умумий қиймати 5,8 млрд доллар бўлган 73 та истиқболли лойиҳани амалга ошириш режалари кўриб чиқилди. Уларнинг натижасида қўшимча 3,6 ГВт қувват яратилиши кутилмоқда.Йирик лойиҳалардан бири — Бўстонлиқ туманидаги Юқори Пском ГЭС қурилиши. Қиймати 365 млн доллар бўлган станциянинг қуввати 160 МВтни ташкил этади. У йилига 484 млн кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқариб, 161 минг хонадонни электр билан таъминлаш имконини беради.Фарғона вилояти Сўх туманида эса “миллий лойиҳа” тамойили асосида 15 МВт қувватли Сўх ГЭС қурилиши режалаштирилган. Станция йилига 50 млн кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқариб, туман эҳтиёжининг 71 фоизини таъминлайди.Шунингдек, Юқори Тўпаланг ҳудудида 42 та кичик ГЭС қуриш имконияти кўриб чиқилди. Бу орқали 541 МВт қувват яратиш ва йилига қарийб 1,9 млрд кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш мумкин.Давлат раҳбари лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ҳамда рақамли мониторинг тизимларини жорий этиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.
https://sputniknews.uz/20251205/energetika-obekt-loyiha-start-53969679.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/1d/57231796_682:353:1900:1266_1920x0_80_0_0_d44b9e9ccc33fbdacad9e76acc5f12a0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
энергетика, шавкат мирзиёев, гэс, электр энергияси, жамият, ўзбекистон
энергетика, шавкат мирзиёев, гэс, электр энергияси, жамият, ўзбекистон
Ўзбекистонда 5,8 млрд долларлик 73 та гидроэнергетика лойиҳаси амалга оширилади
Жорий йилда умумий қуввати 114 МВт бўлган 13 та ГЭСни фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев гидроэнергетика соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан тақдимот билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Тақдимотда 2026–2032 йилларда умумий қиймати 5,8 млрд доллар бўлган 73 та истиқболли лойиҳани амалга ошириш режалари кўриб чиқилди. Уларнинг натижасида қўшимча 3,6 ГВт қувват яратилиши кутилмоқда.
Жорий йилда умумий қуввати 114 МВт бўлган 13 та ГЭСни фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Улар йилига 537 млн кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради. 254 та иш ўрни яратилади.
Йирик лойиҳалардан бири — Бўстонлиқ туманидаги Юқори Пском ГЭС қурилиши. Қиймати 365 млн доллар бўлган станциянинг қуввати 160 МВтни ташкил этади. У йилига 484 млн кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқариб, 161 минг хонадонни электр билан таъминлаш имконини беради.
Фарғона вилояти Сўх туманида эса “миллий лойиҳа” тамойили асосида 15 МВт қувватли Сўх ГЭС қурилиши режалаштирилган. Станция йилига 50 млн кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқариб, туман эҳтиёжининг 71 фоизини таъминлайди.
Шунингдек, Юқори Тўпаланг ҳудудида 42 та кичик ГЭС қуриш имконияти кўриб чиқилди. Бу орқали 541 МВт қувват яратиш ва йилига қарийб 1,9 млрд кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш мумкин.
Тақдимотда умумий қуввати 1,4 ГВт бўлган 3 та гидро тўплаш электр станциясини барпо этиш, шунингдек, 2983 та кичик ва микро ГЭС қуриш режалари ҳам муҳокама қилинди.
Давлат раҳбари лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ҳамда рақамли мониторинг тизимларини жорий этиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.