Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Макрон ва Шольц Зеленскийни таслим бўлишга чақиргани айтилди

© AP PhotoМакрон и Шольц в начале СВО призывали Киев к капитуляции, пишут журналисты
Макрон и Шольц в начале СВО призывали Киев к капитуляции, пишут журналисты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2026
Oбуна бўлиш
Немис журналистлари китобида Макрон ва Шольц махсус ҳарбий операция бошида Киевни таслим бўлишга чақиргани айтилган. Шольц томони буни рад этмоқда.
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Немис журналистлари Оливер Шрём ва Ульрих Тиле томонидан ёзилган китобда Франция президенти Эммануэль Макрон ва Германия собиқ канцлери Олаф Шольц махсус ҳарбий операция бошида Киевни таслим бўлишга чақиргани ёзилган.
РИА Новости ихтиёрига келиб тушган китобда таъкидланишича, Владимир Зеленский 2022 йилда Польшанинг собиқ бош вазири Матеуш Моравецкийга айрим Европа етакчилари уни таслим бўлишга чақираётганидан шикоят қилган.
Китобда ёзилишича, Зеленский Моравецкийга Шольц ва Макрон унга мунтазам қўнғироқ қилаётганини айтган.
Шу билан бирга, Моравецкий Шольцнинг Украинага қурол юбориш масаласига муносабатидан норози бўлгани ҳам айтилган. Китоб муаллифларига кўра, собиқ канцлер можаро пайтида карбонат ангидрид эмиссияси масаласига кўпроқ эътибор қаратган.
Моравецкийнинг можарога эътибор қаратиш ҳақидаги илтимосига жавобан Шольц украиналиклар неча кун “чидай олиши” ҳақида савол бергани таъкидланади.
Бироқ Шольц ва унинг атрофидагилар Зеленскийни таслим бўлишга чақирганини рад этган. Китоб муаллифларининг сўровига жавобан собиқ канцлер бюроси раҳбари Шольц ҳеч қачон бундай чақириқ қилмаганини билдирган.
Шрём ва Тиле t-online порталига берган интервьюсида ушбу маълумотлар уларга ишончли манбалар, жумладан, давлат раҳбарлари томонидан тақдим этилганини айтган.

Муаллифларга кўра, Шольц ва Макрон Украинага оғир қурол-яроғ етказиб бериш ҳажми ва тезлигини ошириш таклифларига ғазаб билан муносабат билдирган ва муҳокама пайтида овозини баландлатган.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин америкалик журналист Такер Карлсонга берган интервьюсида 2022 йилда Украина билан музокаралар деярли якунланганини, аммо Россия қўшинлари Киевдан олиб чиқилганидан кейин Украина томони келишувлардан воз кечганини айтган эди.
Канцлер Германии Фридрих Мерц - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.04.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Германия канцлери: Украина тинчлик учун ҳудудий ён беришга мажбур бўлиши мумкин
Янгиликлар лентаси
0