Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Германия канцлери: Украина тинчлик учун ҳудудий ён беришга мажбур бўлиши мумкин

© AP Photo / Markus SchreiberКанцлер Германии Фридрих Мерц
Канцлер Германии Фридрих Мерц - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.04.2026
Oбуна бўлиш
Украинанинг асосий ҳомийларидан бири бўлган Германия канцлери Фридрих Мерц Киев тинчлик келишуви ва ЕИга аъзолик йўлида ҳудудий йўқотишларни қабул қилиши мумкинлигини айтди.
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Германия канцлери Фридрих Мерц Украина келажакдаги тинчлик келишуви доирасида айрим ҳудудий йўқотишларни қабул қилишига тўғри келиши мумкинлигини айтди. У бу эҳтимолни Киевнинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиш истиқболи билан ҳам боғлади.
Мерц Шимолий Рейн-Вестфалиядаги Марсберг шаҳрида гимназия ўқувчилари билан учрашувда Украина қачондир ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув, кейин эса Россия билан тинчлик шартномасини имзолаши мумкинлигини айтди.

Унинг сўзларига кўра, бундай келишувдан кейин Украина ҳудудининг бир қисми мамлакат таркибида қолмаслиги мумкин.

Канцлер бу масалани Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиш истиқболи билан боғлаган. Унинг сўзларига кўра, Киев ҳудудий ён беришни ўз ичига олган келишув бўйича референдум ўтказиши керак бўлиши мумкин, шундан сўнг Владимир Зеленский Украина аҳолисига: "Мен сизларга Европага йўл очдим," деб айтиши мумкин.
Шу билан бирга, Мерц Украинанинг ЕИга тез орада киришини реал эмас деб баҳолади. У 2027 ёки 2028 йилда аъзолик амалга ошмаслигини таъкидлаган.
Встреча президентов РФ и Белоруссии В. Путина и А. Лукашенко, - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Лукашенко: тажрибасиз Зеленский тўхтамаса, Украинани йўқотади
Янгиликлар лентаси
0