Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Лукашенко: тажрибасиз Зеленский тўхтамаса, Украинани йўқотади

© Sputnik / Павел Бедняков / Медиабанкка ўтишВстреча президентов РФ и Белоруссии В. Путина и А. Лукашенко,
Встреча президентов РФ и Белоруссии В. Путина и А. Лукашенко, - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2026
Oбуна бўлиш
Лукашенко украиналиклар Зеленский тажрибасизлигини била туриб, уни сайлагани учун қиммат тўлаётганини айтди. Унга кўра, агар Зеленский тўхтамаса, Украина ўз давлатчилигини йўқотиши мумкин
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко украиналиклар Владимир Зеленскийни ўзлари сайлагани ва энди бу қарор учун қиммат тўлаётганини айтди. Бу ҳақда у RT телеканали журналисти Рик Санчесга берган интервьюсида маълум қилди.
Лукашенконинг сўзларига кўра, украинлар Зеленскийнинг тажрибасиз эканини билган, аммо барибир уни танлаган. Шу билан бирга, у Украина халқини айблашга ҳаққи йўқлигини, бироқ бу қарор учун жавобгарлик ҳам улар зиммасида эканини таъкидлаган.
Беларусь раҳбари Зеленскийни танқид қилиш билан бирга, маълум маънода унга ҳамдард эканини айтди. Унинг фикрича, Зеленский Украинани аллақачон шаклланган сиёсий ҳолатда қабул қилиб олган, аммо бу сиёсатни ўзгартира олмаган.
Лукашенко буни унинг тажрибасизлиги ва айрим жараёнларни назорат қила олмагани билан изоҳлаган.
Лукашенко, шунингдек, Украинада миллатчилар устун келганини ва Зеленский бу вазиятни ўзгартира олмаганини айтди. Унинг сўзларига кўра, агар Зеленский тўхтамаса, Украинани йўқотади.
Беларусь президенти яна Зеленский милитаризация (қуролланиш) йўлига қайтгани ва Ғарб бораётганини танқид қилди. Лукашенконинг фикрича, Киев пул ва қурол ваъдалари таъсирида Ғарб "чизган чиззиғидан" бормоқда.
Премьер Бельгии призвал ЕС к переговорам с Россией - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
ОАВ: Белгия Россия билан келишувга чақирмоқда, Европа Украинани яна 2 йил жангга ундамоқда
Янгиликлар лентаси
0