https://sputniknews.uz/20260429/haj-mavsum-boshlanish-57219205.html
Ҳаж–2026 мавсуми 2 майдан бошланади
Ҳаж–2026 мавсуми 2 майдан бошланади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда Ҳаж–2026 мавсуми 2 майдан бошланади. Зиёратчилар 18 майгача Тошкент, Наманган, Фарғона, Андижон, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Термиз ва Урганчдан Мадинага учади.
2026-04-29T12:36+0500
2026-04-29T12:36+0500
2026-04-29T12:53+0500
ҳаж
саудия арабистони
макка
ўзбекистон мусулмонлари идораси
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/13/27282213_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_f55297a0c55ef177a6b6bf614ae3f122.jpg
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Ўзбекистонда 2026 йилги Ҳаж мавсуми 2 майдан бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, 18 майга қадар ҳар куни Ўзбекистондан Саудия Арабистонига авиақатновлар амалга оширилади.Зиёратчилар мамлакатнинг 9 та ҳудуди — Тошкент, Наманган, Фарғона, Андижон, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Термиз ва Урганч шаҳарларидаги аэропортлардан Мадина шаҳрига тўғридан-тўғри учади.Зиёратчилар тиббий кўрикдан ўтказилиб, менингит касаллигига қарши эмланган. Бўлғуси ҳожиларнинг расмий Ҳаж визалари ва бошқа зарур ҳужжатларини расмийлаштириш якунланган. Зиёратчиларга гуруҳ раҳбарлари бириктирилиб, сафар олди машғулотлари ўтказилмоқда.Ҳар бир зиёратчига “Ҳаж — буюк ибодат” қўлланмаси, сумка, нимча, термос, соябон, сим-карта ва қувватлагич тақдим этилмоқда.Айни пайтда Саудия Арабистонида бўлиб турган Ҳаж–2026 мавсуми илк ишчи гуруҳлари ҳамкор ташкилотлар билан бирга меҳмонхоналар, Мино ва Арофот водийларида зиёратчилар учун шароитларни тайёрлаш бўйича иш олиб бормоқда.
https://sputniknews.uz/20251017/haj-ziyorat-52767425.html
саудия арабистони
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/13/27282213_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_b6498fd36ac4038baa67a808cd2f04cd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳаж, саудия арабистони, макка, ўзбекистон мусулмонлари идораси , жамият
ҳаж, саудия арабистони, макка, ўзбекистон мусулмонлари идораси , жамият
Ҳаж–2026 мавсуми 2 майдан бошланади
12:36 29.04.2026 (янгиланди: 12:53 29.04.2026) Зиёратчилар 9 та шаҳардаги аэропортлардан Мадинага тўғридан-тўғри учади.
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Ўзбекистонда 2026 йилги Ҳаж мавсуми 2 майдан бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
хабар берди.
Маълум қилинишича, 18 майга қадар ҳар куни Ўзбекистондан Саудия Арабистонига авиақатновлар амалга оширилади.
Зиёратчилар мамлакатнинг 9 та ҳудуди — Тошкент, Наманган, Фарғона, Андижон, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Термиз ва Урганч шаҳарларидаги аэропортлардан Мадина шаҳрига тўғридан-тўғри учади.
Ўзбекистонлик зиёратчиларни Мадина шаҳрига етказиш Саудия Арабистонининг "FlyAdeal" авиакомпанияси томонидан амалга оширилади. Ҳожиларни Ўзбекистонга қайтариш эса "Uzbekistan Airways" зиммасига юклатилган.
Зиёратчилар тиббий кўрикдан ўтказилиб, менингит касаллигига қарши эмланган. Бўлғуси ҳожиларнинг расмий Ҳаж визалари ва бошқа зарур ҳужжатларини расмийлаштириш якунланган. Зиёратчиларга гуруҳ раҳбарлари бириктирилиб, сафар олди машғулотлари ўтказилмоқда.
Ҳар бир зиёратчига “Ҳаж — буюк ибодат” қўлланмаси, сумка, нимча, термос, соябон, сим-карта ва қувватлагич тақдим этилмоқда.
Айни пайтда Саудия Арабистонида бўлиб турган Ҳаж–2026 мавсуми илк ишчи гуруҳлари ҳамкор ташкилотлар билан бирга меҳмонхоналар, Мино ва Арофот водийларида зиёратчилар учун шароитларни тайёрлаш бўйича иш олиб бормоқда.