https://sputniknews.uz/20260429/eurasia-dxsh-loyiha-57224927.html
"Евроосиё"да ДХШ: Ўзбекистонда пулли йўллар ва аэропорт, Россияда хусусий космос лойиҳаси
"Евроосиё"да ДХШ: Ўзбекистонда пулли йўллар ва аэропорт, Россияда хусусий космос лойиҳаси
Sputnik Ўзбекистон
Евроосиё тараққиёт банки март-апрель ойлари учун ДХШ дайжестини тақдим этди. Унда Ўзбекистонда пуллик йўллар, Бухоро аэропорти, фискал хатарлар ҳамда Қозоғистон, Россия ва Тожикистондаги лойиҳалар ҳақида маълумот берилган.
2026-04-29T15:38+0500
2026-04-29T15:38+0500
2026-04-29T15:38+0500
ўзбекистон ва еоии
еоии
евроосиё тараққиёт банки (еотб)
лойиҳа
россия
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/0a/48813143_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_61661aa31277795d0259c53463d0b9f0.jpg
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) 2026 йилнинг март-апрель ойлари учун давлат-хусусий шериклик (ДХШ) бўйича дайжест тақдим этди. Ундаги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда шу даврда ДХШ соҳасига оид қатор янгиликлар қайд этилган.Хусусан, Ўзбекистон Сенати “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳририни маъқуллади. Ҳужжатда автомобиль йўлларини бепул ва пуллик турларга ажратиш, ДХШ механизмларидан фойдаланиш ҳамда йўл ҳақини автоматлаштирилган тарзда ундириш назарда тутилган.Шунингдек, Бухоро янги халқаро аэропортини қуриш ва бошқариш бўйича ДХШ лойиҳаси доирасида танлов жараёни бошланган. Янги терминал халқаро рейсларда соатига 1200 йўловчи, ички рейсларда эса соатига 400 йўловчига хизмат кўрсатишга мўлжалланган. Дайжестда Халқаро валюта жамғармасининг Ўзбекистондаги ДХШ лойиҳалари бўйича тавсиялари ҳам келтирилган. Унда фискал хатарларни камайтириш, шартномаларни стандартлаштириш ва бюджет ҳужжатларида хатарлар ҳақидаги маълумотларни очиқроқ кўрсатиш зарурлиги қайд этилган.ЕОТБ кўра:
https://sputniknews.uz/20251012/ozbekiston-pulli-yollar-tezlik-52640961.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/0a/48813143_240:0:1680:1080_1920x0_80_0_0_90875b7dcd6a7eea982a904658fd9929.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
еоии, евроосиё тараққиёт банки (еотб), лойиҳа, россия, ўзбекистон
еоии, евроосиё тараққиёт банки (еотб), лойиҳа, россия, ўзбекистон
"Евроосиё"да ДХШ: Ўзбекистонда пулли йўллар ва аэропорт, Россияда хусусий космос лойиҳаси
ЕОТБ дайжестида Ўзбекистонда пуллик йўллар, Бухоро янги аэропорти ва ДХШ лойиҳаларида фискал хатарларни камайтириш масалалари қайд этилди.
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) 2026 йилнинг март-апрель ойлари учун давлат-хусусий шериклик (ДХШ) бўйича дайжест
тақдим этди. Ундаги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда шу даврда ДХШ соҳасига оид қатор янгиликлар қайд этилган.
Хусусан, Ўзбекистон Сенати “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳририни маъқуллади. Ҳужжатда автомобиль йўлларини бепул ва пуллик турларга ажратиш, ДХШ механизмларидан фойдаланиш ҳамда йўл ҳақини автоматлаштирилган тарзда ундириш назарда тутилган.
Шунингдек, Бухоро янги халқаро аэропортини қуриш ва бошқариш бўйича ДХШ лойиҳаси доирасида танлов жараёни бошланган. Янги терминал халқаро рейсларда соатига 1200 йўловчи, ички рейсларда эса соатига 400 йўловчига хизмат кўрсатишга мўлжалланган.
Дайжестда Халқаро валюта жамғармасининг Ўзбекистондаги ДХШ лойиҳалари бўйича тавсиялари ҳам келтирилган. Унда фискал хатарларни камайтириш, шартномаларни стандартлаштириш ва бюджет ҳужжатларида хатарлар ҳақидаги маълумотларни очиқроқ кўрсатиш зарурлиги қайд этилган.
Қозоғистонда 2026 йил 1 апрель ҳолатига умумий қиймати 2 774,7 миллиард тенге (тахминан 6 млрд долллар) бўлган 1 107 та ДХШ ва концессия шартномалари тузилган.
Россияда хусусий космос соҳасидаги йирик ДХШ лойиҳаси муҳокама қилинмоқда, соғлиқни сақлаш соҳасида эса ДХШ тўғрисидаги қонунчиликка чекловлар киритилди.
Тожикистонда эса Суғд вилоятида тиббиёт, мактабгача таълим ва маданий-кўнгилочар объектлар бўйича битимлар имзоланган.
Қирғизистонда ГЭС энергия блоки, асфальт-бетон заводи ва бетон қориштириш заводи бўйича ДХШ лойиҳалари амалга оширилмоқда. Бетон заводи лойиҳасида Хитойнинг “Чженчжоу Чуанг Шенг” компанияси ғолиб бўлган.