https://sputniknews.uz/20251012/ozbekiston-pulli-yollar-tezlik-52640961.html
Ўзбекистондаги пулли йўлларда тезлик 150 км/соатгача бўлади
Ўзбекистондаги пулли йўлларда тезлик 150 км/соатгача бўлади
Sputnik Ўзбекистон
“Пулли йўлларда юқори тезликда ҳаракатланишга йўл қўйилади. Масалан, ҳозир умумфойдаланишдаги йўлларда тезлик 90 км/соатгача бўлса, пулли йўлда 150 км соатгача юриш мумкин бўлади. Бу қонун асосида йўл ҳаракати қоидаларига қўшимчалар киритилади”
2025-10-12T09:48+0500
2025-10-12T09:48+0500
2025-10-12T09:48+0500
жамият
ўзбекистон
йўллар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/19/37171965_0:160:3071:1887_1920x0_80_0_0_9fdbfa3abad84d289fc7d46e7b660f88.jpg
ТОШКЕНТ, 12 окт – Sputnik. Ўзбекистонда қуриладиган пулли йўлларда тезлик 150 км/соатгача бўлади. Бу ҳақда Автомобиль йўллари қўмитаси ҳуқуқий маслаҳатчиси Ҳасан Умаров маълум қилди.Умаровнинг сўзларига, пулли йўллар давлат шерикчилиги асосида барпо қилинади. Уларда ҳайдовчилар тезроқ ҳаракатланиши учун шароит яратилади.Қўмита вакилининг қўшимча қилишича, пулли йўллар сервис жиҳатдан юқори сервис хизматларини кўрсатиш имкониятини бериш керак."Пулли йўлни икки тарафдан ўралган бўлади, сервис хизмати юқори даражада бўлади, ҳар 50−100 километрда, масалан, тўхташ жойлари, ёқилғи шохобчалари, дам олиш жойлари бўлади", — деди Умаров.Эслатиб ўтамиз, Тошкент-Самарқанд ва Тошкент-Андижон пулли автомобиль йўллари қурилиши 2026 йилда бошланиши режалаштирилган.Хусусан, умумий Тошкент-Самарқанд йўлининг узунлиги 300 км, тасмалар сони 6 та бўлади. Ишларни 2028 йил охиригача якунлаш, сўнгра бошқарувни ДХШ асосида хусусий операторга ўтказиш кўзда тутилган.
https://sputniknews.uz/20250327/toshkent-andijon-yol-qurish-xorij-kompaniya-48589836.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/19/37171965_171:0:2900:2047_1920x0_80_0_0_ad89a41f772a392c0f92bccee435be54.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон пулли йўллар тезлик
ўзбекистон пулли йўллар тезлик
Ўзбекистондаги пулли йўлларда тезлик 150 км/соатгача бўлади
Маълум қилинишича, бундай йўллар ҳайдовчига манзилига тезроқ етиб бориш имконини беради.
ТОШКЕНТ, 12 окт – Sputnik. Ўзбекистонда қуриладиган пулли йўлларда тезлик 150 км/соатгача бўлади. Бу ҳақда Автомобиль йўллари қўмитаси ҳуқуқий маслаҳатчиси Ҳасан Умаров маълум қилди.
Умаровнинг сўзларига, пулли йўллар давлат шерикчилиги асосида барпо қилинади. Уларда ҳайдовчилар тезроқ ҳаракатланиши учун шароит яратилади.
“Пулли йўлларда юқори тезликда ҳаракатланишга йўл қўйилади. Масалан, ҳозир умумфойдаланишдаги йўлларда тезлик 90 км/соатгача бўлса, пулли йўлда 150 км соатгача юриш мумкин бўлади. Бу қонун асосида йўл ҳаракати қоидаларига қўшимчалар киритилади”, - деди у Қонунчилик палатасининг "Parlament FM"
подкастида.
Қўмита вакилининг қўшимча қилишича, пулли йўллар сервис жиҳатдан юқори сервис хизматларини кўрсатиш имкониятини бериш керак.
"Пулли йўлни икки тарафдан ўралган бўлади, сервис хизмати юқори даражада бўлади, ҳар 50−100 километрда, масалан, тўхташ жойлари, ёқилғи шохобчалари, дам олиш жойлари бўлади", — деди Умаров.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент-Самарқанд ва Тошкент-Андижон пулли автомобиль йўллари қурилиши 2026 йилда бошланиши режалаштирилган.
Хусусан, умумий Тошкент-Самарқанд йўлининг узунлиги 300 км, тасмалар сони 6 та бўлади. Ишларни 2028 йил охиригача якунлаш, сўнгра бошқарувни ДХШ асосида хусусий операторга ўтказиш кўзда тутилган.