Тошкентда ёш муҳандислар фестивали бошланди: ғолибларга амалиёт ва мукофотлар берилади

© SputnikВ Ташкенте подписали меморандум о создании консорциума "Будущие инженеры"
В Ташкенте подписали меморандум о создании консорциума Будущие инженеры - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.04.2026
Oбуна бўлиш
Унда 9 йўналиш бўйича лойиҳалар, мусобақалар ва амалий синовлар ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Тошкентда “Келажак муҳандислари” халқаро фестивали бошланди. У 6 ёшдан 40 ёшгача бўлган иштирокчиларга ўз ихтиролари ва инновацион лойиҳаларини намойиш этиш имконини беради. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар берди.
Тадбир авиация, агротехнология, машинасозлик, робототехника, чип дизайни, яшил энергетика, архитектура ва тиббиёт муҳандислиги каби 9 та йўналишни қамраб олган. Фестиваль доирасида 34 та республика ва халқаро мусобақа ҳамда амалий синовлар ўтказилиши режалаштирилган.

Кўргазмада муҳандислик соҳасидаги 19 та хорижий ва 140 тадан ортиқ маҳаллий ишланмалар тақдим этилади. Ғолиблар пул мукофотлари, қимматбаҳо совғалар ва етакчи компанияларда амалиёт ўташ имкониятига эга бўлади.

Фестиваль доирасида Тошкентда ШҲТ халқаро олимпиадаси ҳам ўтказилади. У 10 дан ортиқ мамлакат ёшларини бирлаштириб, робототехника, дрон технологиялари, стартап сессиялари ва хакатонларни қамраб олади.
Тадбир доирасида “Келажак муҳандислари” илмий-таълим консорциумини ташкил этиш бўйича меморандум ҳам имзоланди. Унга Россия ва Марказий Осиёдаги етакчи олийгоҳлар кириши кутилмоқда.
Состоялась церемония открытия китайско-центральноазиатской лаборатории - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.12.2025
Хитой – Марказий Осиё қўшма лабораторияси ташкил этилди
Янгиликлар лентаси
0