https://sputniknews.uz/20260428/radar-kamera-jarima-parlament-sorov-57193781.html
Радар, камера ва асоссиз жарима шикоятлари: ички ишлар вазирига парламент сўрови юборилди
Радар, камера ва асоссиз жарима шикоятлари: ички ишлар вазирига парламент сўрови юборилди
Sputnik Ўзбекистон
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ички ишлар вазирига фоторадарлар, йўл белгилари, техник хатолар, асоссиз жарималар ва “Хавфсиз ва равон йўл” дастури ижроси бўйича парламент сўрови юборди.
2026-04-28T14:06+0500
2026-04-28T14:06+0500
2026-04-28T14:06+0500
йўл
йўл ҳаракати қоидалари (йҳқ)
радар
жарима
ўзбекистон
жамият
иив
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/1f/37414140_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_7283a41d511450e6dc14bbcd2a1cdaf8.jpg
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатовга автомобиль йўлларидаги фото-видео қайд этиш техника воситаларининг самарадорлиги бўйича парламент сўрови юборди.Қайд этилишича, депутатларнинг фуқаролар билан ўтказган учрашувларида фото-видео қайд этиш техника воситалари ва кўчма фоторадарлар фаолияти юзасидан айрим эътирозлар билдирилган.Хусусан, фуқаролар қуйидаги ҳолатлардан норози бўлмоқда:Сўровда йўл инфратузилмасидаги айрим камчиликлар қоидабузарликларга олиб келаётгани ҳам кўрсатилган.Депутатлар “Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастури ижроси, йўл инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш, фото-видео қайд этиш техника воситаларининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашдаги самарадорлиги ва натижадорлиги юзасидан асослантирилган тушунтириш беришни сўрамоқда.
https://sputniknews.uz/20260401/jarima-ishonchnoma-haydovchi-rasmiylashtirilish-56638192.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/1f/37414140_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_bca83c81a7b9b6644a8a637157daa82b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
йўл, йўл ҳаракати қоидалари (йҳқ), радар, жарима, ўзбекистон, жамият, иив
йўл, йўл ҳаракати қоидалари (йҳқ), радар, жарима, ўзбекистон, жамият, иив
Радар, камера ва асоссиз жарима шикоятлари: ички ишлар вазирига парламент сўрови юборилди
Қонунчилик палатаси депутатлари фоторадарлар, йўл белгилари, техник хатолар ва асоссиз жарималар бўйича ички ишлар вазиридан изоҳ сўради.
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатовга автомобиль йўлларидаги фото-видео қайд этиш техника воситаларининг самарадорлиги бўйича парламент сўрови юборди.
Қайд этилишича, депутатларнинг фуқаролар билан ўтказган учрашувларида фото-видео қайд этиш техника воситалари ва кўчма фоторадарлар фаолияти юзасидан айрим эътирозлар билдирилган.
Хусусан, фуқаролар қуйидаги ҳолатлардан норози бўлмоқда:
рухсат этилган тезлик кескин ўзгарадиган жойларда йўл белгилари етарли даражада кўринадиган нуқталарга ўрнатилмагани;
маълумотларни қайта ишлашда техник хатоларга йўл қўйилиши оқибатида асоссиз жарималар қўлланилиши;
айрим йўллар сифати талаб даражасида эмаслиги;
йўл чизиқлари кўринмаслиги ёки нотўғри белгилангани;
пиёдалар йўлакларида светофорлар етишмаётгани.
Сўровда йўл инфратузилмасидаги айрим камчиликлар қоидабузарликларга олиб келаётгани ҳам кўрсатилган.
Депутатлар “Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастури ижроси, йўл инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш, фото-видео қайд этиш техника воситаларининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашдаги самарадорлиги ва натижадорлиги юзасидан асослантирилган тушунтириш беришни сўрамоқда.