https://sputniknews.uz/20260427/tashkent-chernobyl-bartaraf-etganlar-xotirlanish-57172831.html
Тошкентда Чернобиль фожиаси оқибатларини бартараф этганлар хотирланди
Тошкентда Чернобиль фожиаси оқибатларини бартараф этганлар хотирланди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатларини бартараф этишда иштирок этганлар хотирасига бағишланган маросим бўлиб ўтди. Йўлдош мавзесидаги ёдгорлик пойига гуллар қўйилди.
2026-04-27T13:03+0500
2026-04-27T13:03+0500
2026-04-27T13:03+0500
авария
хотира
оммавий тадбир
тошкент
ўзбекистон
россотрудничество
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/1b/57172346_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_5717b9e0f5c229d2b01a6b3ce3f4e63c.jpg
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Тошкентда Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатларини бартараф этишда иштирок этганлар хотирасига бағишланган маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Россотрудничество"нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси хабар берди.Маросим Янгиҳаёт туманидаги Йўлдош мавзесида жойлашган “Чернобиль АЭС ҳалокатини бартараф этганлар хотирасига” ёдгорлигида ташкил этилди. Ёдгорлик пойига гулчамбар ва гулдасталар қўйилди. Тадбирда авария оқибатларини бартараф этиш иштирокчилари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, дипломатлар, МДҲ давлатларидан меҳмонлар ҳамда журналистлар қатнашди.Авария оқибатларини бартараф этишга юз минглаб одамлар — ҳарбийлар, ўт ўчирувчилар, муҳандислар ва шифокорлар жалб қилинди. Кейинчалик “ликвидаторлар” деб аталган бу инсонлар юқори радиация шароитида ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб ишлади. Улар орасида Ўзбекистон, жумладан, Тошкент аҳолиси ҳам бор эди.Фожиа оқибатлари минглаб инсонлар тақдирига таъсир кўрсатди, катта ҳудудлар ифлосланди, станция атрофида изоляция зонаси ташкил этилди. Чернобиль хотираси инсон хатосининг оғир оқибатлари ва фалокатни тўхтатиш учун ўзини аямаган одамлар жасорати ҳақида эслатма бўлиб қолмоқда.
https://sputniknews.uz/20260426/tashkent-zilzila-xotiralar-57152785.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/1b/57172346_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_f8e16728951ee88ee904e0d8e3fdc2ed.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
авария, хотира, оммавий тадбир, тошкент, ўзбекистон, россотрудничество, жамият
авария, хотира, оммавий тадбир, тошкент, ўзбекистон, россотрудничество, жамият
Тошкентда Чернобиль фожиаси оқибатларини бартараф этганлар хотирланди
Инсоният тарихидаги энг йирик техноген фалокатлардан бири бўлган Чернобиль АЭСдаги авария 1986 йил 26 апрелда содир бўлган.
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Тошкентда Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатларини бартараф этишда иштирок этганлар хотирасига бағишланган маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Россотрудничество"нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
хабар берди.
Маросим Янгиҳаёт туманидаги Йўлдош мавзесида жойлашган “Чернобиль АЭС ҳалокатини бартараф этганлар хотирасига” ёдгорлигида ташкил этилди. Ёдгорлик пойига гулчамбар ва гулдасталар қўйилди. Тадбирда авария оқибатларини бартараф этиш иштирокчилари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, дипломатлар, МДҲ давлатларидан меҳмонлар ҳамда журналистлар қатнашди.
Инсоният тарихидаги энг йирик техноген фалокатлардан бири бўлган Чернобиль АЭСдаги авария 1986 йил 26 апрелда содир бўлди. Тўртинчи энергоблокдаги портлаш реакторни вайрон қилиб, атмосферага радиоактив моддалар тарқалишига сабаб бўлди.
Авария оқибатларини бартараф этишга юз минглаб одамлар — ҳарбийлар, ўт ўчирувчилар, муҳандислар ва шифокорлар жалб қилинди. Кейинчалик “ликвидаторлар” деб аталган бу инсонлар юқори радиация шароитида ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб ишлади. Улар орасида Ўзбекистон, жумладан, Тошкент аҳолиси ҳам бор эди.
Фожиа оқибатлари минглаб инсонлар тақдирига таъсир кўрсатди, катта ҳудудлар ифлосланди, станция атрофида изоляция зонаси ташкил этилди. Чернобиль хотираси инсон хатосининг оғир оқибатлари ва фалокатни тўхтатиш учун ўзини аямаган одамлар жасорати ҳақида эслатма бўлиб қолмоқда.