“Росатом”: кадрлар тайёрлаш Ўзбекистон атом энергетикаси учун пойдевор яратади

© Госкорпорация РосатомСпециалисты "Росатома" и "Узатома" обсудили подготовку кадров для атомной отрасли Узбекистана
Специалисты Росатома и Узатома обсудили подготовку кадров для атомной отрасли Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2026
Oбуна бўлиш
"Ўзатом"да кадрлар тайёрлаш бўйича Россия-Ўзбекистон қўшма ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. “Росатом” ва “Ўзатом” мутахассислари Ўзбекистон атом саноати учун кадрлар тайёрлаш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда “Росатом” матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Атом энергияси агентлигида кадрлар тайёрлаш бўйича Россия-Ўзбекистон қўшма ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда март ойида имзоланган атом ва турдош соҳаларда ҳамкорлик бўйича йўл харитасини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Йиғилишда кадрлар тайёрлаш бўйича мамлакат режаси лойиҳаси, қўшма таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва уларни босқичма-босқич жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ММФИ" Миллий тадқиқот ядро университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида таълим дастурларини ривожлантириш, филиал ўқитувчиларининг “Росатом” техника академиясида “Train the trainers” курслари орқали малакасини ошириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
“Росатом” бош директори ўринбосари Татьяна Терентьеванинг таъкидлашича, кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик Ўзбекистонда атом энергетикасини ривожлантириш учун зарур мутахассислар базасини шакллантиришга хизмат қилади.
Женские сообщества Росатома и Узатома подписали дорожную карту совместных действий - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.04.2026
"Росатом" ва "Ўзатом" соҳада аёллар ўрнини кенгайтириш бўйича йўл харитасини имзолади
Янгиликлар лентаси
0