https://sputniknews.uz/20260426/uzbekistan-ot-sport-musobaqalar-muhokama-57152174.html
Тошкентда ўтаётган Жаҳон кубоги босқичи доирасида от спорти ҳамкорлиги муҳокама қилинди
Тошкентда ўтаётган Жаҳон кубоги босқичи доирасида от спорти ҳамкорлиги муҳокама қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда FEI Жаҳон кубоги саралаш босқичи ўтказилмоқда. Мусобақада қарийб 20 давлатдан 100 дан ортиқ чавандоз ва от иштирок этиши кутилмоқда.
2026-04-26T09:28+0500
2026-04-26T09:28+0500
2026-04-26T09:37+0500
спорт
от спорти
ўзбекистон
миллий олимпия қўмитаси
мусобақа
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/1a/57151839_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_3b12a9c0386ed2c5bdc748a067545251.jpg
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Тошкентда от спорти бўйича халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Евроосиё от спорти ассоциацияси президенти, Россия от спорти федерацияси раҳбари Марина Сечина бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.Учрашувда Ўзбекистон томонидан спорт вазири Адҳам Икрамов, МОҚ раиси биринчи ўринбосари Отабек Умаров, қўмита бош котиби Ойбек Касимов, шунингдек, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Газиев иштирок этди.Айни кунларда Тошкентда от спорти бўйича FEI Жаҳон кубоги саралаш босқичи ўтказилмоқда. Мусобақалар 23 апрелдан 3 майгача Universal Horses Stable мажмуасида бўлиб ўтади. Улар Халқаро от спорти федерацияси — FEI томонидан тасдиқланган (FEI- от спорти бўйича жаҳон миқёсидаги асосий бошқарув органи ҳисобланади).Музокараларда томонлар от спорти йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш, тажриба алмашиш ва халқаро мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш масалаларини муҳокама қилди. Евроосиё от спорти ассоциацияси 2020 йилда ташкил этилган. Унинг асосий мақсади Евроосиё маконида от спортини ривожлантириш, аъзо федерациялар манфаатларини қўллаб-қувватлаш ва мусобақаларни ташкил этишдан иборат. Ассоциация таркибига Арманистон, Озарбайжон, Беларусь, Грузия, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Туркманистон ва Ўзбекистон федерациялари киради.Бундай ҳамкорлик Ўзбекистон учун от спорти инфратузилмасини ривожлантириш, маҳаллий спортчиларнинг халқаро тажриба тўплаши ва мамлакатда йирик спорт мусобақаларини ўтказиш салоҳиятини ошириш имконини беради.
https://sputniknews.uz/20260423/samarkand-bilyard-jahon-chempionat-57111578.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/1a/57151839_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_bc2f62a59463bb476e3f6674e1530104.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, от спорти, ўзбекистон, миллий олимпия қўмитаси, мусобақа
спорт, от спорти, ўзбекистон, миллий олимпия қўмитаси, мусобақа
Тошкентда ўтаётган Жаҳон кубоги босқичи доирасида от спорти ҳамкорлиги муҳокама қилинди
09:28 26.04.2026 (янгиланди: 09:37 26.04.2026) Тошкентда давом этаётган FEI Жаҳон кубоги саралаш босқичи доирасида от спорти бўйича халқаро мусобақаларни ташкил этиш, тажриба алмашиш ва ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Тошкентда от спорти бўйича халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Евроосиё от спорти ассоциацияси президенти, Россия от спорти федерацияси раҳбари Марина Сечина бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда Ўзбекистон томонидан спорт вазири Адҳам Икрамов, МОҚ раиси биринчи ўринбосари Отабек Умаров, қўмита бош котиби Ойбек Касимов, шунингдек, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Газиев иштирок этди.
Айни кунларда Тошкентда от спорти бўйича FEI Жаҳон кубоги саралаш босқичи ўтказилмоқда. Мусобақалар 23 апрелдан 3 майгача Universal Horses Stable мажмуасида бўлиб ўтади. Улар Халқаро от спорти федерацияси — FEI томонидан тасдиқланган (FEI- от спорти бўйича жаҳон миқёсидаги асосий бошқарув органи ҳисобланади).
Турнирда қарийиб 20 давлатдан 100 дан ортиқ чавандоз ва от иштирок этмоқда. Мусобақалар конкур ҳамда от юрттириш — яъни от ва чавандоз ҳаракатларининг аниқлиги, уйғунлиги баҳоланадиган dressage йўналишларида ўтказилмоқда.
Музокараларда томонлар от спорти йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш, тажриба алмашиш ва халқаро мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш масалаларини муҳокама қилди.
Евроосиё от спорти ассоциацияси 2020 йилда ташкил этилган. Унинг асосий мақсади Евроосиё маконида от спортини ривожлантириш, аъзо федерациялар манфаатларини қўллаб-қувватлаш ва мусобақаларни ташкил этишдан иборат. Ассоциация таркибига Арманистон, Озарбайжон, Беларусь, Грузия, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Туркманистон ва Ўзбекистон федерациялари киради.
Бундай ҳамкорлик Ўзбекистон учун от спорти инфратузилмасини ривожлантириш, маҳаллий спортчиларнинг халқаро тажриба тўплаши ва мамлакатда йирик спорт мусобақаларини ўтказиш салоҳиятини ошириш имконини беради.