https://sputniknews.uz/20260426/ukraine-bronlash-bekor-qilinish-57157687.html
Украинада бронлашни бекор қилиш кўриб чиқилмоқда — эркаклар чет элга қочиши мумкинми?
Украинада бронлашни бекор қилиш кўриб чиқилмоқда — эркаклар чет элга қочиши мумкинми?
Sputnik Ўзбекистон
Украина Мудофаа вазирлиги сафарбарлик тизимида кескин ўзгаришларни, жумладан, бронлашни деярли тўлиқ бекор қилиш вариантини муҳокама қилмоқда. Рада депутати бу ғояни танқид қилди.
2026-04-26T14:48+0500
2026-04-26T14:48+0500
2026-04-26T14:48+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
украина
дунё янгиликлари
қуролли кучлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/04/33491206_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_cb1acc3571274290497d34bf1ebd0d01.jpg
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Украина Мудофаа вазирлиги сафарбарлик тизимида кескин ўзгаришларни, жумладан, бронлашни, яъни айрим ходимларга фронтга чақирувдан вақтинча кечиктириш бериш тартибини, деярли тўлиқ бекор қилиш вариантини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда украиналик журналист Юлия Забелина ўз манбаларига таяниб хабар берди.Унинг маълумотича, таклифлар ҳали тайёр қонун лойиҳаси эмас, балки муҳокама даражасидаги ғоялардир.Забелинага кўра, муҳокама қилинаётган вариантлардан бири — ҳозирда бронга эга бўлганларнинг аксариятидан ушбу имтиёзни олиб ташлаш ва уни фақат мудофаа саноатида ишлайдиганларга қолдириш.Шунингдек, қочқинларни қидириш амалиётини бекор қилиш ва армияга чақирувни аниқроқ мезонлар асосида — ёш ёки муайян мутахассислик бўйича ташкил этиш ғояси ҳам бор. Хусусан, 25 ёшдан катталарга устувор эътибор қаратилиши мумкинлиги айтилмоқда.Бу таклиф Украина ичида ҳам танқидларга сабаб бўлди. Олий Рада депутати Александр Федиенко бронни оммавий бекор қилиш ғоясини шубҳа остига қўйди. У энергетиклар, алоқачилар ва бошқа муҳим соҳалар ходимларидан "бронь" олиб ташланса, бу армияга кўпроқ одам келишига эмас, балки эркакларнинг мамлакатдан чиқиб кетишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.Ҳозирги тартибга кўра, Украинада бронлаш механизми ҳарбий ҳолат даврида айрим давлат органлари, муҳим корхоналар, мудофаа эҳтиёжлари учун ишлайдиган ташкилотлар ва бошқа тоифаларга нисбатан қўлланади. Украина расмийлари охирги ойларда сафарбарлик тизимини ислоҳ қилиш ҳақида бир неча бор гапирган. Мудофаа вазирлиги февраль ойида мобилизация жараёнларини рақамлаштириш ва комплекс ислоҳотлар тайёрланаётганини билдирган эди. Шу билан бирга, ҳукумат айрим муҳим корхоналар учун 100 фоизгача бронлаш имконияти ҳам мавжудлигини айтган.
https://sputniknews.uz/20260423/rada-deputat-bron-taklif-57100944.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/04/33491206_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_da00b44074ed19ff5f8f064eb4d0a19f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украина, дунё янгиликлари, қуролли кучлар
украина, дунё янгиликлари, қуролли кучлар
Украинада бронлашни бекор қилиш кўриб чиқилмоқда — эркаклар чет элга қочиши мумкинми?
Украина Мудофаа вазирлиги сафарбарлик тизимида кескин ўзгаришларни, жумладан, бронлашни деярли тўлиқ бекор қилиш вариантини муҳокама қилмоқда. Рада депутати бу ғояни танқид қилди
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Украина Мудофаа вазирлиги сафарбарлик тизимида кескин ўзгаришларни, жумладан, бронлашни, яъни айрим ходимларга фронтга чақирувдан вақтинча кечиктириш бериш тартибини, деярли тўлиқ бекор қилиш вариантини
муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда украиналик журналист Юлия Забелина ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Унинг маълумотича, таклифлар ҳали тайёр қонун лойиҳаси эмас, балки муҳокама даражасидаги ғоялардир.
Забелинага кўра, муҳокама қилинаётган вариантлардан бири — ҳозирда бронга эга бўлганларнинг аксариятидан ушбу имтиёзни олиб ташлаш ва уни фақат мудофаа саноатида ишлайдиганларга қолдириш.
Шунингдек, қочқинларни қидириш амалиётини бекор қилиш ва армияга чақирувни аниқроқ мезонлар асосида — ёш ёки муайян мутахассислик бўйича ташкил этиш ғояси ҳам бор. Хусусан, 25 ёшдан катталарга устувор эътибор қаратилиши мумкинлиги айтилмоқда.
Бу таклиф Украина ичида ҳам танқидларга сабаб бўлди. Олий Рада депутати Александр Федиенко бронни оммавий бекор қилиш ғоясини шубҳа остига қўйди. У энергетиклар, алоқачилар ва бошқа муҳим соҳалар ходимларидан "бронь" олиб ташланса, бу армияга кўпроқ одам келишига эмас, балки эркакларнинг мамлакатдан чиқиб кетишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
“Бу ерда сиёсий шиорлар ва оқибатларни ажратишни ўрганиш муҳим. Украина қуролли кучларида кўпроқ ҳарбий хизматчилар пайдо бўладими? Ёки улар бошқа мамлакатда пайдо бўладими?” — деб ёзди Федиенко.
Ҳозирги тартибга кўра, Украинада бронлаш механизми ҳарбий ҳолат даврида айрим давлат органлари, муҳим корхоналар, мудофаа эҳтиёжлари учун ишлайдиган ташкилотлар ва бошқа тоифаларга нисбатан қўлланади.
Украина расмийлари охирги ойларда сафарбарлик тизимини ислоҳ қилиш ҳақида бир неча бор гапирган. Мудофаа вазирлиги февраль ойида мобилизация жараёнларини рақамлаштириш ва комплекс ислоҳотлар тайёрланаётганини билдирган эди. Шу билан бирга, ҳукумат айрим муҳим корхоналар учун 100 фоизгача бронлаш имконияти ҳам мавжудлигини айтган.