63 минг доллар “улуш” талаб қилган ФВВ туман раҳбари ашёвий далиллар билан ушланди

© РИА Новости / Виталий ТимкивКонверт и долларовые купюры
Конверт и долларовые купюры - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2026
Oбуна бўлиш
Тошкент вилоятида ФВВнинг туман раҳбарларидан бири қурилиш шартномаларини МЧЖга олиб берганини рўкач қилиб, 63 минг доллар “улуш” талаб қилган.
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Тошкент вилоятида ФВВнинг туман раҳбарларидан бири 5,04 млрд сўмлик қурилиш шартномаларини МЧЖга олиб берганини рўкач қилиб, 63 минг доллар “улуш” талаб қилган. У пулнинг бир қисмини олаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Тошкент вилояти туманларидан биридаги раҳбари мазкур туман ҳудудидан оқиб ўтувчи 3 та сой қирғоқларини мустаҳкамлаш ва бетон плитали йўл ўтказгичлари қуриш бўйича тузилган шартномаларни маҳаллий МЧЖга олиб берганини айтган.
Шартномаларнинг умумий қиймати 5,04 млрд сўмни ташкил қилган. Мансабдор уларни вазирликдаги ҳамкасблари орқали олиб берганини рўкач қилиб, МЧЖ раҳбаридан 63 минг доллар миқдорида “улуш” талаб қилган.
ДХХ маълумотига кўра, у жорий йилнинг март-апрель ойларида ушбу пулнинг 24 минг долларини олган. Кейин эса ноқонуний ҳаракатларини давом эттириб, қолган 39 минг долларни ҳам беришни сўраган.
ДХХ ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси ва ФВВнинг Шахсий хавфсизлик бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган.
Тадбир давомида мансабдор шахс талаб қилинган пулнинг 25 минг долларини ўзининг Tracker хизмат автомашинасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Наручники - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.03.2026
Тошкентда ФВВ ходимига 30 минг доллар пора таклиф қилган тадбиркор ушланди
Янгиликлар лентаси
0