https://sputniknews.uz/20260303/tashkent-pora-56069121.html
Тошкентда ФВВ ходимига 30 минг доллар пора таклиф қилган тадбиркор ушланди
Тошкентда ФВВ ходимига 30 минг доллар пора таклиф қилган тадбиркор ушланди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда қурилиш компанияси раҳбари 12 қаватли турар жой мажмуасини фойдаланишга қабул қилдириш эвазига ФВББ ходимига 30 минг доллар пора таклиф қилди ва ашёвий далиллар билан ушланди.
2026-03-03T12:54+0500
2026-03-03T12:54+0500
2026-03-03T12:54+0500
ўзбекистон
жамият
коррупция
давлат хавфсизлик хизмати (дхх)
фавқулодда вазиятлар вазирлиги (фвв)
тошкент
пора
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/1f/21173777_0:161:3067:1886_1920x0_80_0_0_4c12f7cefd96b6c461564d75a23e29a7.jpg
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Тошкент шаҳрида қурувчи ташкилот раҳбари пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси ходимига 30 минг доллар пора бермоқчи бўлган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, тадбиркор раҳбарлик қилаётган МЧЖ томонидан Яккасарой туманида барпо этилган 12 қаватли турар жой мажмуаси фойдаланишга қабул қилинмаган. Бунга объектда бартараф этилмаган қатор камчиликлар сабаб бўлган.Ходим бу ҳақда тегишли идораларга хабар берган.ДХХ, ФВВ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда тадбиркор пулни топшириш вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 211-моддаси (пора бериш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
https://sputniknews.uz/20251228/soliqchilar-tadbirkor-tamagirlik-54511501.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/1f/21173777_169:0:2898:2047_1920x0_80_0_0_70e03dc1bdb81fe233ec62ebd6ee584f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент, пора, 30 минг доллар, мчж раҳбари, фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси, яккасарой тумани, nazorat.ms.uz, дхх, фвв, иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, жиноят кодекси 211-модда
тошкент, пора, 30 минг доллар, мчж раҳбари, фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси, яккасарой тумани, nazorat.ms.uz, дхх, фвв, иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, жиноят кодекси 211-модда
Тошкентда ФВВ ходимига 30 минг доллар пора таклиф қилган тадбиркор ушланди
Тошкентда қурилиш объектини фойдаланишга қабул қилиш билан боғлиқ ҳолат бўйича тезкор тадбир ўтказилиб, пул маблағи топширилаётган вақтда бир шахс ушланди.
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Тошкент шаҳрида қурувчи ташкилот раҳбари пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси ходимига 30 минг доллар пора бермоқчи бўлган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати
хабар берди.
Маълум қилинишича, тадбиркор раҳбарлик қилаётган МЧЖ томонидан Яккасарой туманида барпо этилган 12 қаватли турар жой мажмуаси фойдаланишга қабул қилинмаган. Бунга объектда бартараф этилмаган қатор камчиликлар сабаб бўлган.
Шунга қарамай, у “Nazorat.MS.UZ” электрон портали орқали тақдим этилган аризани ижобий ҳал қилиш эвазига Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси ходимига 30 минг доллар таклиф қилган.
Ходим бу ҳақда тегишли идораларга хабар берган.
ДХХ, ФВВ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда тадбиркор пулни топшириш вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 211-моддаси (пора бериш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.