ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси ЕОИИ мамлакатларида иқтисодий ҳамкорликнинг БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларига таъсири ҳақидаги ҳисоботни эълон қилди.Унда ЕОИИ доирасидаги ҳамкорлик иқтисодий ўсиш, иш ўринлари, саноат, инфратузилма ва аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилаётгани қайд этилган.Ҳисоботда таъкидланишича, ЕОИИ доирасидаги ҳамкорлик БМТнинг 2030 йилгача бўлган кун тартибида белгиланган мақсадлар билан уйғун. Бу, айниқса, муносиб меҳнат ва иқтисодий ўсиш, саноатлаштириш ва инфратузилма, тенгсизликни камайтириш ҳамда барқарор ривожланиш йўлидаги ҳамкорлик каби йўналишларда намоён бўлмоқда.Шунингдек, ЕОИИ мамлакатлари иқтисодий ривожланиш даражаси бир-бирига яқинлашиб бораётгани таъкидланди. Комиссия хулосасига кўра, минтақавий иқтисодий ҳамкорлик аъзо давлатларда барқарор ва сифатли ўсишни қўллаб-қувватловчи муҳим омилга айланмоқда.Барқарор ривожланиш мақсадлари 2015 йилда БМТ томонидан қабул қилинган бўлиб, 2030 йилгача бўлган даврда 17 та йўналишни ўз ичига олади.
Унда ЕОИИ доирасидаги ҳамкорлик иқтисодий ўсиш, иш ўринлари, саноат, инфратузилма ва аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилаётгани қайд этилган.
Ҳисоботда таъкидланишича, ЕОИИ доирасидаги ҳамкорлик БМТнинг 2030 йилгача бўлган кун тартибида белгиланган мақсадлар билан уйғун. Бу, айниқса, муносиб меҳнат ва иқтисодий ўсиш, саноатлаштириш ва инфратузилма, тенгсизликни камайтириш ҳамда барқарор ривожланиш йўлидаги ҳамкорлик каби йўналишларда намоён бўлмоқда.
ЕИК маълумотларига кўра, ЕОИИ мамлакатларидаги кўрсаткичлар иқтисодиётда ижобий ўзгаришлар ва аҳоли фаровонлиги ошганини кўрсатмоқда. Ҳисоботда Иттифоқ давлатларида ишсизлик даражаси бошқа ривожланган мамлакатлар ва интеграцион бирлашмаларга нисбатан пастроқ экани ҳам қайд этилган.
Шунингдек, ЕОИИ мамлакатлари иқтисодий ривожланиш даражаси бир-бирига яқинлашиб бораётгани таъкидланди. Комиссия хулосасига кўра, минтақавий иқтисодий ҳамкорлик аъзо давлатларда барқарор ва сифатли ўсишни қўллаб-қувватловчи муҳим омилга айланмоқда.
Барқарор ривожланиш мақсадлари 2015 йилда БМТ томонидан қабул қилинган бўлиб, 2030 йилгача бўлган даврда 17 та йўналишни ўз ичига олади.
ЕОИИ
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.