https://sputniknews.uz/20260423/uzbekistan-un-jinoiy-odil-sudlov-komissiya-saylanish-57108180.html
Ўзбекистон БМТнинг жиноий одил судлов стандартларини ишлаб чиқувчи комиссиясига сайланди
Ўзбекистон БМТнинг жиноий одил судлов стандартларини ишлаб чиқувчи комиссиясига сайланди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон 2027–2029 йиллар учун БМТнинг Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича комиссиясига сайланди. Комиссия халқаро стандарт ва сиёсатларни ишлаб чиқади.
2026-04-23T17:38+0500
2026-04-23T17:38+0500
2026-04-23T17:38+0500
суд
бмт
тергов
ўзбекистон тив
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/05/41402577_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_74804e78f3bc36ef13e9468578ac9702.jpg
ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Нью-Йоркдаги БМТ бош қароргоҳида Ўзбекистон 2027–2029 йиллар муддатига БМТнинг Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича комиссиясига сайланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Ушбу уч йиллик аъзолик 2027 йил 1 январдан бошланиб, 2029 йил охиригача давом этади.1992 йилда ташкил этилган мазкур комиссия БМТнинг жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов соҳасидаги асосий сиёсатни шакллантирувчи органи ҳисобланади. У ЭКОСОС томонидан уч йилга сайланадиган 40 давлатни бирлаштиради.Шунингдек, у БМТнинг жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича конгрессларини тайёрлайди ва БМТнинг гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси дастури учун бошқарув майдони вазифасини ҳам бажаради.Очиқ манбаларда келтирилишича, Ўзбекистон комиссияга илк бор сайланган. Осиё-Тинч океани гуруҳидан ушбу ўринлар учун Ўзбекистон, Хитой, Япония, Ҳиндистон ва Саудия Арабистони номзодлари кўрсатилган, кейинчалик Ҳиндистон номзодини қайтариб олган
https://sputniknews.uz/20251125/sudya-mustaqillik-kadrlar-tanlov-53715598.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/05/41402577_262:0:1702:1080_1920x0_80_0_0_b39c63d2edad95fa761b3e7dd992719d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
суд, бмт, тергов, ўзбекистон тив
суд, бмт, тергов, ўзбекистон тив
Ўзбекистон БМТнинг жиноий одил судлов стандартларини ишлаб чиқувчи комиссиясига сайланди
Ўзбекистон 2027–2029 йиллар учун БМТнинг Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича комиссиясига сайланди. Ушбу орган халқаро стандарт ва сиёсатларни ишлаб чиқади.
ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Нью-Йоркдаги БМТ бош қароргоҳида Ўзбекистон 2027–2029 йиллар муддатига БМТнинг Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича комиссиясига сайланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди.
Ушбу уч йиллик аъзолик 2027 йил 1 январдан бошланиб, 2029 йил охиригача давом этади.
1992 йилда ташкил этилган мазкур комиссия БМТнинг жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов соҳасидаги асосий сиёсатни шакллантирувчи органи ҳисобланади. У ЭКОСОС томонидан уч йилга сайланадиган 40 давлатни бирлаштиради.
Комиссия халқаро ҳамкорликни кучайтириш, миллий ва трансмиллий жиноятчиликка қарши курашиш, жиноий одил судлов тизимининг самарадорлиги ва адолатлилигини оширишга оид сиёсат, стандарт ва меъёрларни ишлаб чиқади.
Шунингдек, у БМТнинг жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича конгрессларини тайёрлайди ва БМТнинг гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси дастури учун бошқарув майдони вазифасини ҳам бажаради.
Очиқ манбаларда келтирилишича, Ўзбекистон комиссияга илк бор сайланган. Осиё-Тинч океани гуруҳидан ушбу ўринлар учун Ўзбекистон, Хитой, Япония, Ҳиндистон ва Саудия Арабистони номзодлари кўрсатилган, кейинчалик Ҳиндистон номзодини қайтариб олган